Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БМТ: 2022 йилда қочқинлар сони рекорд даражага етди

853

Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши, бошқа минтақалардаги можаролар ва иқлим ўзгаришлари билан бирга, ўтган йили қочқинлар ва ички кўчирилганлар сони рекорд даражага етди. Бу ҳақда БМТнинг Қочқинлар бўйича бошқармасининг аҳолини мажбурий кўчирилиши борасидаги йиллик ҳисоботида маълум қилинган.

Ҳисоботда айтилишича, 2022 йил охирига келиб, уруш, таъқиб, зўравонлик, инсон ҳуқуқлари бузилиши ёки табиий офатлар туфайли дунё бўйлаб 108,4 миллион киши кўчиб кетган. Бу бир йил олдингига нисбатан 19,1 миллион кишига кўпдир. Бундан ташқари, қочқинлар сонининг ўсиши ҳам рекорд даражада бўлди, дея таъкидлайди БМТ Қочқинлар Комиссарлиги. 

Мажбурий кўчиришнинг ортиши ҳали яна давом этади, чунки Суданда можаронинг бошланиши кўчишнинг янги босқичига олиб келди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилнинг май ойига келиб қочқинлар ва ички кўчирилганлар сони аллақачон 110 миллион кишини ташкил қилган. 

“Бу рақамлар бизга баъзи одамлар можароларни чиқаришда жуда тез ва ечим топишда жуда секин эканлигини кўрсатади. Бунинг оқибати ўз уйларидан мажбуран кўчирилган миллионлаб одамларнинг ҳар бири учун вайронагарчилик, кўчирилиш ва азоб-уқубатдир”, деди БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди. 

Қочқинларнинг 35,3 миллиони хавфсизлик излаб халқаро чегараларни кесиб ўтган, 62,5 миллион киши (58 фоиз) ўз юртида бошқа ҳудудларга кўчиб ўтган. 

Украинадаги уруш 2022 йилда аҳолининг кўчирилишининг асосий сабабига айланди. Украинадан келган қочқинлар сони 27,3 минг кишидан (2021 йил охиригача) 5,7 миллионга (2022 йил охирига келиб) ошди. Бу Иккинчи жаҳон урушидан бери қочқинларнинг энг йирик кўчишидир.  

Ҳисобот маълумотлари, шунингдек, паст ва ўрта даромадли мамлакатлар бой мамлакатларга қараганда мухожирларни кўпроқ қабул қилишини тасдиқлади. Шу билан бирга, барча қочқинларнинг 20 фоиздан ортиғи дунёнинг энг кам ривожланган 46 давлатида. 

БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги, шунингдек, кўчирилганларга ёрдам бериш ва қабул қилувчи мамлакатларни қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган маблағ этишмаслигини қайд этади. 

"Дунё бўйлаб одамлар қочқинларга фавқулодда меҳмондўстлик кўрсатишда, муҳтожларга ҳимоя ва ёрдам беришда давом этмоқда. Аммо кўпроқ халқаро ёрдам ва масъулиятни адолатли тақсимлаш керак", деди Гранди.  

Ҳисоботда, шунингдек, 2022 йилда 38 мамлакатда 339 мингдан ортиқ қочқин ватанига қайтган. Қайтганларнинг аксарияти Жанубий Судан, Сурия, Камерун ва Кот-д’Ивуарда рўйхатга олинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага