Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Бекободцемент» акцияларининг 51 фоизи қозоғистонликларга берилади

1915

Ўзбекистон ҳукумати «Бекободцемент» цемент заводининг 51 фоиз акцияларини Қозоғистон акциядорларига қайтариб берди, деб хабар берган Адлия вазирлиги.

"Ўзбекистон ва даъвогарлар 2013 йилдан буён давом этаётган Халқаро инвестиция билан боғлиқ низоларни ҳал қилиш марказида (МЦУИС) давом этган халқаро арбитражни тугатишга келишиб олдилар", - дейилади вазирлик хабарида. 

2013 йилда Қозоғистоннинг ўн икки фуқароси "Бекободцемент" АЖ ва "Кувасайцемент" АЖга қарши давлат органларининг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ равишда ҳакамлик ишларини қўзғатишди, даъвогарлар ўша пайтда уларнинг эгалари эди.

Даъвогарлар давлат органларининг хатти-ҳаракатлари 1997 йил 2 июндаги "Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон ва Қозоғистон Ҳукуматлари ўртасидаги Битимни бузганлигини даъво қилганлар. Ўзбекистон томони даъвогарларнинг барча айбловларини ва Инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги шартномани бузганлигини рад этган бўлса-да, бироқ шу билан бирга низони ҳал қилишга ҳам интилган.

"Музокаралар натижасида томонлар ўзаро манфаатли шартлар асосида ҳакамлик судини тугатиш тўғрисида келишувга эришдилар. Ушбу келишув доирасида Ўзбекистон ҳукумати "Бекободцемент" АЖ акцияларининг 51 фоизини ушбу компаниянинг акциядорига қайтариб берган. 2020 йил октябр ойига қадар томонлар келишув шартномасида кўзда тутилган барча зарур амалиётларни бажардилар. Натижада, 2020 йил 9 декабрда Халқаро инвестиция билан боғлиқ низоларни ҳал қилиш маркази ҳакамлик судини қайта шикоят қилиш ҳуқуқисиз тугатиш тўғрисида қарор чиқарди", дея хулоса қилган вазирлик.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага