Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Байрутдаги портлаш бўйича собиқ бош вазир айбланмоқда

1461

Жорий йилнинг августида Ливан пойтахти Байрутда юз берган кучли портлаш учун мамлакатнинг собиқ бош вазири Ҳасан Диаб ва у бошчилик қилган ҳукуматда ишлаган уч вазир айбланмоқда. 

Deutsche Welle хабарига кўра, уларнинг айби “фожиа ва инсонлар орасида қурбонларга олиб келган совуққонлик” эканлиги айтиляпти. Айбланаётганлар келгуси ҳафтада тергов қилинади ва уларнинг иши судга ошиши ёки ошмаслиги маълум бўлади. 

Ҳасад Диабдан ташқари лоқайдликка йўл қўйгани айтилаётган собиқ вазирлар Молия вазирлигини бошқарган Али Ҳасан Халил, Ободончилик вазири бўлиб ишлаган Ғози Зуайтир ва ўша пайтда Транспорт вазирлигига бошчилик қилган Юсуф Финянусдир. 

Эслатиб ўтамиз, 4 август куни Байрут портида 2700 тоннадан ортиқ аммиакли селитра портлади. Бунинг оқибатида 200 дан зиёд киши ҳалок бўлди, 6 минг киши яраланди. Портлаш натижасида келиб чиққан иқтисодий зарар 15 миллиард доллар деб баҳоланмоқда. Ҳодиса ортидан бошланган норозилик намойишлари туфайли ҳукумат истеъфо беришга мажбур бўлди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага