Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Байрам қутлуғ бўлсин!

1224

“Ўзига шукр, яна ҳайитга етдик...”  Шугина жумла байрам бир қувонч бўлса, унга тўкис-тугаллик, ёруғ юз билан етмоқ шодлик устига шодлик эканини англатади.

Бу кун тилу дилимизда шукроналар билан айтамиз: “Яна ҳайитга етдик”. Арафа кечасида бедорлик бахти, муборак ҳайит тонгини кўриш саодатига эришдик. Барчамиз ҳам шу муборак кунлар баракотидан баҳраманд бўлиш умидидамиз. Аллоҳ таоло ана шу умидимизга етказсин. Қурбон ҳайитини барчамизга муборак қилсин. Ўзининг розилигини кўзлаб қиладиган қурбонликларимизни даргоҳида мақбул айласин! Юртимизга тинчлик ва фаровонлик, оилаларимизга хотиржамлик ато этсин, кўнгилларимизни доимо имон нурлари ёритсин.

Ҳайит намозини ўқиганимиздан сўнг биринчи ўринда дунёга келишимизга сабабчи бўлган ота-оналаримизни, кейин қариндош уруғларимизни, ёру биродарларимизни, беморларни бориб зиёрат қилишимиз, уларнинг ҳолини сўрашимиз ва кўнглини кўтаришга ҳаракат қилишимиз керак. Айрим сабабларга кўра ўзаро аразлашган гина-кудуратли кишилар ҳам бир-бирларини кечириб, ўзаро узрлар айтиб, бир-бирларига қучоқлар очадилар. Бу кун барчага қувонч улашиладиган кундир.

 Яна шуни ёдда тутайлик, Қурбон ҳайити байрам бўлгани учун уни азага, хафагарчиликка айлантириш ярамайди.

Айём барчамизга муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага