Агар Хитой ҳужум қилса, АҚШ қўшинлари Тайванни ҳимоя қилади, деди АҚШ президенти Жо Байден. Шу билан бирга, Америка етакчисининг аниқлик киритишича, Қўшма Штатлар “ягона Хитой” сиёсатига содиқ қолади.
"Ҳа, агар мисли кўрилмаган ҳужум бўлса, Тайванни ҳимоя қиламиз", деди Оқ уй раҳбари SBS телеканалининг "60 дақиқа" дастурига берган интервьюсида бошловчининг тегишли саволига жавоб бера туриб.
"Америка ҳарбийлари – эркаклар ва аёллар – Украинадан фарқли ўлароқ, оролни ҳимоя қиладими" деган саолга Байден “ХХР томонидан босқинчи бўлган тақдирда, ҳа!" деб жавоб берди.
Шу билан бирга, у Вашингтон орол билан ҳамкорлик қилишига қарамай, Тайванни Хитойдан мустақилликка эришишга ундамаётганини қайд этди. Байден АҚШнинг “Ягона Хитой” сиёсатига содиқлигини таъкидлади.