БАА яҳудий давлати бош вазири Бинямин Нетаняху ўз ҳукуматини тўлиқ назорат қилишига ишонч ҳосил қилмагунча Исроилдан мудофаа тизимлари сотиб олишни тўхтатмоқчи.
Бу ҳақда БАА президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Исроил томонига мурожаат қилди.
«Биз Бош вазир Нетаняхунинг у назорат қила оладиган ҳукумати борлигига ишонч ҳосил қилмагунимизча, биргаликда ҳаракат қила олмаймиз», — дея Ал Наҳаён сўзларини келтирган ТАСС.
Қайд этилишича, бундай қарор, хусусан, Нетаняху ҳукуматининг икки асосий аъзоси – яҳудий кучлари партияси раҳбари, миллий хавфсизлик вазири лавозимини эгаллаб турган Итамар Бен-Гвирнинг сўнгги баҳсли чиқишлари билан боғлиқ. Молия вазири Безалел Смотрич, Диний сионизм блокига раҳбарлик қилади.
Бен-Гвир аввалроқ мусулмонларнинг норозиликларига қарамай Қуддусдаги Маъбад тоғига кириши бутун мусулмон оламида норозилик уйғотган эди. Смотрич яҳудий кўчкиндилар иштирокидаги тартибсизликлар ортидан Фаластиннинг Ғарбий Соҳил бўйидаги Ҳувара қишлоғини йўқ қилишга чақириб баҳс марказида бўлди.