CАВОЛ:
Менга масжид бир оз узоқ бўлгани учун азон овози қисман узилиб эшитилади. Шу вазиятда намозни ўқишим учун алоҳида азон айтишим керакми?
ЖАВОБ:
Доим масжидларида азон айтилиб турадиган шаҳар ва маҳаллаларда яшовчилар, уйларида азон ва такбирсиз намоз ўқишлари жоиз, макруҳ бўлмайди. Лекин шунда ҳам азон ва такбир айтиб намоз ўқишлари афзал бўлади, савобга эришадилар.
Демак, сизни шароитингизда ҳам азон ва такбир айтиб намоз ўқишингиз афзал бўлади, савобга эришасиз. Зеро, ҳадиси шарифда шундай дейилади:
“Бир киши саҳро жойда бўлганда намоз вақти кирса, таҳорат қилсин, сув тополмаса, таяммум қилсин. Иқомат такбири билан намоз ўқиса, у билан икки фаришта намоз ўқийди. Агар азон ва иқомат айтиб намоз ўқиса, унинг орқасида икки чети кўринмайдиган Аллоҳнинг қўшинлари намоз ўқийди” (Салмон Форсий разияллоҳу анҳудан Имом Табароний Имом Абдурраззоқ ривоятлари).
Валлоҳу аълам.