Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Аёллар ва сиёсат: уларнинг давлат бошлиғи бўлиши қанчалик тўғри?

1478

Аёлларнинг юксак лавозимларда, хусусан давлатлар бошқарувида ишлаши тўғрими? Сиз тарихда давлатларни муваффақият билан бошқарган қанча аёлни санаб бера оласиз? Уларнинг буюк ҳукмдорлар орасидаги фоизи қанчани ташкил этади? 

Ҳозирги кунда ғарб давлатларида кучли бўлган “гендер тенглиги” аёлларнинг раҳбарлик фаолиятига қанчалик таъсир қилди ва улар бу юқори лавозимларда ишлашни эплай олишяптими?

Бу каби саволларни эшитганингизда ёдингизга Сара Пейлин, Хиллари Клинтон ва Ненси Пелоси каби аёллар келиши мумкин. Агар сиз Америка сиёсати билан таниш бўлмасангиз, Ангела Меркел, Маргарет Тетчер ва ўтган йилда вафот этган Англия қироличаси Елизавета II ни эсланг.

Бу аёл сиёсатчиларнинг умумий хусусияти нимада?

Уларнинг барчаси калта сочли ва ўғил болаларга ўхшаб кўринишга ҳаракат қилишган.

Ажабланарлиси шундаки, «сиёсатдаги аёллар»нинг барчаси эркаклар қиёфасига кириб, оддий аёлга ўхшамайди?

Агар сиз юқоридаги мисолларни ҳазил деб ҳисобласангиз, қуйидаги рўйхатни кўриб чиқинг:

Женнифер Гранҳолм, Жанет Рено, Барбара Боксер, Жералдин Феррарро, Кристин Тодд Уитмен, Мадлен Олбрайт, Дайанн Файнштейн, Сандра Дэй, Мадлен Жунин, Патрисия Харрис, Тереза Мэй...

Рўйхатни яна давом эттириш мумкин.

Бугунги сиёсий майдонда муҳим лавозимларда узун сочли, назокатли аёллар ноёб ҳодиса. Энг кўзга кўринган истиснолар Мелания Трамп ва Мишел Обама бўлиб, улар фақат давлат бошлиғи бўлган эрларининг соясида қолиб кетишган. Бу уларнинг шахсий ютуқларига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Сиёсатдаги аёллар ҳақидаги бу кузатув баъзи қизиқарли саволларни туғдиради, масалан:

«Нима учун бу аёллар эркакларга хос хусусиятларни ўзида мужассамлаштиришга интиляпти?»

Феминистларнинг таъкидлашича, бу сиёсий соҳада кенг тарқалган мизогиния, яъни эркакларнинг аёлларга нафрати, паст назар билан қарашига билан боғлиқ. Уларнинг таъкидлашича, аёллар ўз ҳамкасблари томонидан қабул қилинадиган эркак хатти-ҳаракатлар кодексини қабул қилиш учун босимга дуч келади. Сиёсат бироз мизогинистдир. Мисол учун, ўтган йил бошида Франция уй-жой вазири этиб сайланган Cеcиле Дюфло Франция Миллий Ассамблеясига гулли либосда ташриф буюрганига ҳамкасб эркак вазирлар қандай муносабатда бўлишди?

Бу ҳақда The Guardian Дюфлони эркак вазирлар ҳуштак чалиб, масхара қилиб кутиб олишганини ёзган.

Бироқ, феминистлар патриархатни барча ёвузликларнинг сабаби сифатида кўришни одат қилиб олишган. Уларнинг сиёсатдаги калта соч ва шимларни таҳлил қилишлари бироз ишонарли бўлиши мумкин, аммо энг оқилона изоҳ шуки,  ҳокимият ва етакчиликни амалга ошириш учун аслида эркаклик фазилатлари зарурдир.

Шунинг учун сиёсатни эркаклаштириш заруратдир. Ва буни айтиш  мизогинистлик эмас.

Музокаралар, ишонтириш, етакчилик, ҳокимиятни бошқариш  одамдан ўзига ишонч, харизма ва баъзан ҳатто тажовузкорлик каби хислатларни талаб қилади. Худди шундай, миллионлаб одамларни  бошқариш жуда стрессли ишдир. 

Энг яхши қарорларни самарали қабул қилишда ушбу босим даражасини сақлаб қолиш стрессни бошқариш ва совуққонликни талаб қилади. Буларнинг барчасида аёллар, одатда, эркаклардан пастроқ.

Сиёсатдаги аёллар характерларини эркакларга ўхшатишга ҳаракат қилишади, чунки сиёсатнинг ўзи эркакларнинг иши. Улар тамоман эркакка ўхшаш учун эркаклар каби кўринишга ҳаракат қилишади. Бу оддий жавоб, аммо бугунги феминистлар учун бу ҳеч қачон қониқарли жавоб бўлмайди. Бу оддий ҳақиқатни тан олиш Ғарбнинг ўтган етмиш йил давомида аёлларни интеграциялаш сиёсатига путур этказади.

Иқтисодий нуқтаи назардан қаралса, Ғарбнинг тенглик ва ижобий дискриминация сиёсати ҳар қандай жамиятда раҳбар тайинлашда қабул қилиниши мумкин бўлган энг бемаъни қарорлардан биридир.

Айримлар аёлларнинг фақат сиёсий салоҳиятдагина пастлиги ҳақида гапириши, аёлларнинг баъзилари эркакларга қараганда яхшироқ лидер бўлиши мумкинлиги, баъзи аёллар эркакларга қараганда яхшироқ эплаши ҳақида фикр билдириши эҳтимол.

Бу мутлақо нотўғри. Ҳеч ким ўртача ҳисобда ким яхшироқ бўлиши ёки бўлмаслиги ҳақида қайғурмайди. Шубҳасиз ҳақиқат шундаки, энг яхши 100 та раҳбарнинг барчаси эркаклардир. Ҳеч ким дунёқараши тор бўлган фуқарога сиёсий ҳокимиятни бермайди. Халқнинг энг яхшиларини олиб, уни етакчи қилиб сайлаш мантиқан тўғридир.

Гап шундаки, сиёсий фазилатлар ҳақида гап кетганда, миллатнинг барча элитаси эркаклардир.

Унда нега бундай ролларни аёлларга беришнинг нима кераги бор?

Аёлларни сиёсатга мажбурлашнинг муқаррар оқибати ҳамма учун ҳал қилувчи ва ҳаётий аҳамиятга эга бўлган масалалар бўйича самарасиз парламент ва унчалик самарали бўлмаган ҳукуматни яратишдир.

Сўнгсўз ўрнида Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида марҳамат қилган оятини келтирайлик:

«Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун, эркаклар аёлларга раҳбардирлар» (34-оят).

Ёқуб Умар тайёрлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага