CАВОЛ:
Энди намоз ўқиб бошлаган аёл аввалдан намоз ўқиб юрган номаҳрам кишининг орқасида туриб намоз ўқиса бўладими?
ЖАВОБ:
Аёллар ўзларига маҳрам бўлган эркакларга иқтидо қилиб намоз ўқимоқликлари жоиз. Аммо номаҳрам инсон билан бирга намоз ўқий олмайди. Лекин бошқа аёллар ёки маҳрам эркаклар бўлса, булар билан бир жойда намоз ўқиши ёки бир имомга иқтидо қилиб ўқиши мумкин. Валлоҳу аълам.