Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Айиқнинг дўстлиги

5547

Бир айиққа улкан илон ҳужум қилди. Йиртқич ўзини озод қилмоқчи бўлиб жон ҳолатда ўкирар, ўзини у ёқдан бу ёққа урарди. Иттифоқо ўша жойдан бир жасур одам ўтиб қолди Айиқнинг аҳволини кўриб, қиличини қўлига олди ва илонни чопиб иккига бўлиб ташлади. Айиқ нажоткорига муҳаббат қўйиб унинг ортидан эргашиб юрар ҳеч ортидан қолмасди. Одам ва айиқ ажралмас дўстларга айланишди.

Бир куни одам касал бўлиб қолди. Айиқ уни ёнидан кетмас, тўшаги ёнида ўтирарди.

Бир йўловчи буни кўриб қолди ва савол берди:

– Бу айиқнинг сизга нима алоқаси бор?

Бемор унга ҳайвонни илондан қандай қутқарганини ва ўша кундан бошлаб айиқ унга содиқ дўст бўлганини айтиб берди. Бун эшитган  ўткинчи шунчаки бош чайқади-да:

– Эй, содда одам, айиққа яқинлашманг. Унга унчалик ҳам ишонманг! Аҳмоқнинг дўстлиги унинг душманлигидан ҳам ёмонроқдир. Агар сиз ақлли бўлсангиз, ундан узоқроқ туринг.

–  Дўстлигимизга ҳасад қилганингиз учун шундай деяпсиз. Айиқ ҳақида гапирма, унинг менга бўлган меҳрини қаранг! – жавоб берди бемор.

«Ҳатто менинг ҳасадим ҳам бу айиқнинг дўстлигидан яхшироқ», деб эътироз билдирди йўловчилардан бири. Ўрнингиздан туринг! Мен билан юринг. Ўзингиз каби дўстларни қидиринг!

Аммо бемор унга умуман қулоқ солмади ва охир-оқибат уни ҳақоратлаб: «Эй, ҳасадгўй, йўқол кўзимдан!» деган сўзлар билан  ҳайдаб юборди

Ўткинчи охири: «Мен ҳеч кимга душман эмасман. Агар мен билан кетсангиз, ўзингизга яхши бўларди», деб йўлида давом этди.

Кўп ўтмай, бемор айиқнинг тиззасига бош қўйиб ухлаб қолди. Айиқ панжалари билан чивинларни ҳайдаб, дўстининг уйқусини қўриб  ўтирарди. Ҳашаротлар қайта-қайта одамнинг юзига қўнишга ҳаракат қилишарди. Бир хира пашшани айиқ қанча уринмасин, ҳайдаб кеткиза олмади. У жуда ғазабланиб, қўлига катта тош олдида у билан дўстининг бошига туширди.

Ухлаётган одамнинг боши ёрилиб жон таслим қилди...

Аҳмоқнинг севгиси айиқнинг туйғулари кабидир. Унинг нафрати севги, марҳамати ғазабга ўхшайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага