Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Автомобиль сотиб олганлик учун йиғим бекор қилинди

2739

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси бўлган Lex.uz сайтида 2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун матни эълон қилинди.

Амалда бўлган тартибга кўра, автосалондан янги машина сотиб олинса, шартнома нархининг 3 фоизи миқдорида йиғим тўланар эди. Иккиламчи бозордан машина сотиб олинганида эса транспорт воситасининг ишлаб чиқилган йилига қараб ҳар бир от кучи учун 29 минг 700 сўмгача йиғим олинарди. Энди юқоридаги қонунга асосан, ушбу йиғимлар 1 январдан тўлиқ бекор қилинди.

Иккиламчи бозордан машина сотиб оладиган кўпчилик юртдошларимиз транспорт воситасини ўз номларига расмийлаштиришда кўпроқ маблағ кетиши сабабли ишончнома (доверенность) асосида автомобилни бошқарар эди. Энди ана шу ҳамюртларимиз ҳам автомобилларини ўз номларига расмийлаштиришлари мумкин бўлади.

Шунингдек, ҳозир нотариусда тўланадиган давлат божининг юқори ставкалари ўз кучида турибди, аммо тез орада давлат божлари ҳам камайтирилиши кутилмоқда. Янада аниқроқ айтганда машинанинг от кучи ва ишлаб чиқарилган йилидан қатъи назар базавий ставканинг 3 баробари (810 минг сўм) этиб белгиланиши режалаштирилмоқда. Қуйидаги расмда эса давлат божининг амалдаги ставкалари келтирилган.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага