Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Автократия ва демократиядаги референдумлар

5842

AzonTV да берилган “Фикрат” таҳлилий кўрсатувининг навбатдаги сони референдумларга бағишланди. Зеро Ўзбекистон аҳли жиддий сиёсий тадбир арафасида турибди: 30 апрел куни фуқаролар умумхалқ референдумида иштирок этиб, конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича ўз муносабатларини билдиришади. 

“Фикрат” кўрсатувининг ушбу сонида референдум нима, қачон пайдо бўлган, қачон ва нега ўтказилади, каби саволлар кўриб чиқилди. 

Референдумга демократия белгиси, дея қарашсада, автократик тузумларда ҳам референдумлар ўтказилиши мумкин. Шу ўринда савол туғилади: агар авторитар раҳбар халқ фикрини инобатга олмаса, овозлар сохталаштирилса, референдум ўтказишдан не маъни?

Бу саволга сиёсатшунос Ҳамид Содиқ шундай жавоб берди:

- Референдумлар бир восита ва дастак! Шу боис референдумнинг ўзини алоҳида бир ҳодиса сифатида олмаслик керак. У демократияда умуман бошқа функцияни бажаради. Автократик тузумларда эса умуман бошқа функцияни бажаради. Демократик тузумда маълум бир қабул қилинаётган қарор бўйича халқнинг фикри сўралади. Автократик тузумларда ва тоталитар тузумларда эса қабул қилиб бўлинган қарор юзасидан халқнинг тасдиғи кутилади. Яъни, халқнинг розилиги олинади. Демократик тузумларда халқ сиёсий акторга овоз берса, Тоталитар режимларда сиёсий актор, яъни патрон, халққа овоз беради. Яъни, “мен шундай қарор қабул қилдим, энди сизларни текшириб кўраман, қандай муносабат билдирасизлар”, дейди. 

Шунинг учун атрофдаги клиентлар ўзининг патронга лояллигини мана шу жараёнда кўрсатиб беради. Ва патрон халқига “овоз” беради. Автократия ва демократиядаги референдумлар шу тарзда ўзаро фарқ қилади.

Агар референдум мавзуси билан чуқурроқ танишишни, илк марта ўтказилган референдумлар ҳамда уларнинг ҳозирги референдумлардан фарқи, уларнинг моҳияти ва бошқа масалалар юзасидан батафсил маълумотга эга бўлишни истасангиз, AzonTV да берилган «Фикрат» таҳлилий кўрсатувини youtube.com тармоғида томоша қилинг.
 

Абулфайз Сайидасқаров тайёрлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага