Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Австрия Венгрия билан чегарадаги назоратини кучайтиради

1151

Австрия охирги ойлардаги муҳожирлар оқимидан кейин Венгрия билан чегарасида назоратни яна кучайтирмоқда.

Расмийларнинг айтишича, кўп одамлар чегарада Австрия томонига ўтишга ошиққан машиналарда қолмоқда. Бу Австрия расмийларига қочқинлар учун Венгрияда бошпана бериш жараёнидан ўтганлари ҳақида сигнал бўлади.

Шу билан бирга, Австрия ҳукумати чегарани кесиб ўтишни хоҳловчиларни автоматик тарзда Венгрияга қайтариб юбориш нотўғри, деб ҳисоблайди: кўплаб муҳожирлар контрабандачилар қурбонига айланиб, Венгрияга қайтиш ҳуқуқисиз икки чегара пости ўртасида қолиб кетишлари мумкин. Шунинг учун, полициядан назоратни кучайтириш талаб этилади.

Венанинг текширувларни кучайтириш қарори Европа Иттифоқи етакчиларининг чегараларни қўриқлаш учун камералар, дронлар ва кузатув миноралари учун кўпроқ маблағ ажратиш ваъдасидан кейин қабул қилинди.

Frontex агентлиги маълумотларига кўра, ўтган йили Европа Иттифоқига келган ва биринчи марта қочоқ мақомини сўраб мурожаат қилган ноқонуний мигрантлар сони 2016 йилдаги кўрсаткичлардан ошиб, 330 мингдан ортиқни ташкил қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага