Башар Асад тарафдорлари кеча, пайшанба куни Сурия шимоли-ғарбидаги Идлиб дескалация зонасидаги Марбеллит қишлоғини ўққа тутди. Бу ҳақда Онадўли ахборот агентлиги хабар берди.
Маҳаллий манбаларга кўра, икки бола жароҳат олиб, яқин атрофдаги шифохонага етказилган.
2017-2020 йиллар оралиғида икки миллионгача суриялик тинч аҳоли Асад режими зулмидан Туркияга қочиб ўтгани айтилади.
Куни кеча БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Гейр Педерсен Дамашқда Сурия режими ташқи ишлар вазири билан учрашиб, Сурия бўйлаб ўт очишни тўхтатишни талаб қилгани ҳақида хабар бергандик.