Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Арманистон Россиядан аразлаяпти

1770

Бу дунёда ҳеч нарса абадий эмас. Ҳатто халқаро муносабатларда ҳам бир неча йилга мўлжалланган стратегик режалар бир сония, битта воқеа туфайли ўзгариб кетиши мумкин. 

Масалан, Сараево шаҳрида Австрия эрцгерцоги Франц Фердинанднинг отиб ўлдириши Биринчи жаҳон урушини бошлаб берган бўлса, бензин нархининг ошиши Қозоғистонда оммавий тартибсизликларга сабаб бўлганди. Бунга ўхшаш мисоллар кўп.

Арманистонда сўнгги кунларда рўй бераётган воқеалар ҳам халқаро муносабатлар майдонида катта ўзгаришлар рўй бераётганидан дарак беряпти.

Ўтган куни Озарбайжон Лочин коридорига Назорат ўтиш пункти ўрнатди. Энди божхона постини ҳам ўрнатишмоқчи. Арманистон ва унинг Ғарбдаги миллатдош лобби гуруҳлари жазавага тушаётган бўлсада, яқин орада вазият арманлар фойдасига ўзгариши гумон. Тегишли халқаро келишувларга мувофиқ, бу йўлак Россия тинчликпарвар кучлари назоратида бўлиши керак эди. Бироқ Туркия-Озарбайжон-Россия учбурчагидаги ўзаро нозик келишувлар, қолаверса, Украинага уруш очган Россиянинг ҳозир бундай “майда-чуйда”ларга чалғиш нияти йўқлиги Бокуга қўл келмоқда. Бунинг устига барча халқаро ҳужжатларга кўра, Қорабоғ Озарбайжон ҳудуди ҳсоблангани боис, Россиянинг ҳам, Коллектив хавфсизлик шартномасининг аскарлари ҳам бу ҳудудга “бурун суқа” олмайди. Табиийки, Арманистон учун қайғули бўлган бундай дамларда Россиядан нажот топмаган Арманистон энди алам устига Ғарбга юзлана бошлади. Ҳатто НАТО ўтказаётган ҳарбий машғулотларда ҳам иштирок этишга қарор қилди.

AzonTVда берилган “Муносабат” кўрсатувининг навбатдаги сонида ана шу ҳодисалар таҳлил қилинди. Кўрсатувда эксперт сифатида қатнашган сиёсий шарҳловчи Абдували Сойибназаров Арманистон-Россия муносабатларидаги туб бурилишлар ҳақида ҳам фикр билдирди.

- Арманистон гина-кудурат асосида Путиндан юз ўгиришга ҳаракат қиляпти, дейди эксперт. – Яъни, энг аввало Тоғли Қорабоғ урушида Россиянинг бетараф позицияда туриб олгани арманларни қаттиқ ғазаблантирди. Ҳозирги пайтда Ереванда бўлиб ўтадиган ҳар қандай намойишларда Россияга қарши кайфиятни кузатишимиз мумкин. Гарчи Арманистон КХШТ (ОДКБ) аъзоси бўлсада, НАТОга аъзо давлатларга яқинлашишга ҳаракат қиляпти. Чунки Озарбайжон билан ўтаётган зиддиятли ҳолатларда Россиядан фойда чиқмаётганини кўриб турибди. 

Бугунги кунда Россия Озарбайжон билан яқин алоқаларда бўлишга мажбур. Бир томондан, Туркия Озарбайжоннинг яқин иттифоқчиси саналади. Гарчи Россия ҳозирда Қора денгизнинг каттагина қисмини назорат қилаётган бўлсада, Ўрта ер денгизи орқали Сурия қирғоқларига ўтиш учун барибир Туркиянинг розилигини олишга мажбур. Агар эртага Анқара турли баҳоналар билан бу йўлни ёпиб қўядиган бўлса, бу Россияга катта ташвиш келтиради. 

Бундан ташқари, Россия Озарбайжондаги йирик энергетик қувурлар ва турли лойиҳаларда катта улуш-акцияларга эга. Агар Россия Озарбайжон билан можарога борса, жуда катта молиявий ресурслардан ажралиб қолишига сабаб бўлади. 

Шунингдек, мавжуд вазият ҳам Россия фойдасига ўйнаяпти. Чунки Арманистон жуда кўп келишувларни бажармаяпти. Масалан, Транскаспий темир йўл қурилишини оладиган бўлсак, у Зангизўр йўлаги орқали ўтиши керак. Бу лойиҳа амалга ошса Озарбайжон ўзининг Нахичеван ўлкаси билан қуруқлик орқали борди-келди қила олади. Ҳозир фақат ҳаво йўллари орқали алоқа қилинмоқда. Ўт очишни тўхатиш битимида мана шундай нуқталар бор эди. Арманистон бунга шароит яратиб бериши керак эди. Бу йўл Россияга ҳам катта манфаат келтиради. Яъни Туркия билан алоқалар осонлашади. Бу ерда Россия ФХХ назоратни амалга ошириши керак эди.

Бироқ, юқорида таъкидлаганимиздек, Арманистон Россия қўйган талабларни бажармаган ҳолда, муаммони ҳал қилиш учун кўпроқ Европадан вакиллар чақира бошлади. Бу ҳам Россиянинг ғашига тегиши аниқ. 

Бир томондан Арманистонда Россия ҳарбий базаси мавжуд. У Арманистонинг хавфсизлигини кафолатлаши билан бирга Туркия томондан бўладиган эҳтимолий ҳужумни қайтаришга мўлжалланган. Иккинчи томондан Арманистонда Россия тинчликпарвар кучлари ҳам жойлаштирилган. 

Лекин Арманистоннинг Европага зир-зир қатнаётгани Россиянинг асабига тегаётгани аниқ. Чунки бунинг бир сабаби бор, дейди сиёсий шарҳловчи Абдували Сойибназаров.

Қандай сабаб дейсизми? Агар экспертнинг бу борадаги фикрлари билан қизиқсангиз, “Муносабат” кўрсатувининг ушбу сонини Youtube ҳаволаси орқали томоша қилинг.

Абулфайз Сайидасқаров тайёрлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага