Озарбайжон асирлигида бўлган ва 2021 йилда Арманистонга қайтиб келган арман армияси зобити, майор А.Н. Озарбайжон махсус хизматларига ишлаган ва 20 минг доллар эвазига махфий маълумотларни узатиб турган, деб ёзади арман матбуоти.
Зобитга нисбатан Арманистон Жиноят кодексининг 299-моддаси (давлатга хиёнат) бўйича айблов қўйилган. Давлатга хиёнатда айбланаётган майор иши бўйича тафсилотларни Бош прокуратура маълум қилган.
Маълумотларга кўра, 2021 йил сентябригача Бокудаги қамоқхоналардан бирида жазо ўтаган А.Н., Арманистон оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, ҳамкорлик тўғрисидаги ёзма шартнома имзолаган. Арманистонга қайтгач, у Мудофаа вазирлигининг Н ҳарбий қисмига коммунал хизмати бошлиғи этиб тайинланган, у ерда жосуслик билан шуғулланган ва махфий маълумотларни узатгани эвазига 20,2 минг доллар олган.