1994 йилда Нью-Йоркда ташкил этилган Assouline Publishing Американинг энг нуфузли китоб нашриётларидан биридир. Мазкур нашриётда асосан санъат, архитектура, саёҳат ҳақида китоблар нашр қилинади.
2022 йил июль ойида Assouline Publishing инглиз тилида “Ҳаж ва ҳаж санъати” китобини нашр этди, унда мусулмонлар учун бу энг муҳим маросимнинг аҳамияти ҳақида сўз боради. Унда 300 га яқин иллюстрация ўрин олган бўлиб, ўқувчиларни Ҳаж билан боғлиқ бадиий асарлар билан таништиради. Нашрнинг нархи 250 евро сифатида кўрсатилган.
Assouline Publishing сайти китобни тақдим этар экан, Оли Имрон сурасининг 96-оятини жойлаштирди: “Албатта, одамлар учун қурилган биринчи уй Маккадаги уйдир. У баракали ва оламлар аҳли учун ҳақиқатга йўл кўрсатувчи бўлиб хизмат қилади”.
Китобда ҳажга оид энг қадимги фотосуратлар ҳам, жумладан, 1880 йилда Каъбани тавоф қилган зиёратчилар тасвирланган.