10 октябрдан 11 октябрга ўтар кечаси Озарбайжоннинг АҚШдаги элчихонасининг хизмат машинасига ўқ узилди. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа юзасидан Озарбайжон дипломатик миссияси зудлик билан АҚШнинг тегишли тузилмаларини хабардор қилган, видеокамералардан олинган кадрларни тақдим этган.
“Шу муносабат билан 12 октябрь куни Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Муваққат ишлар вакилига воқеа юзасидан жиддий хавотир ва норозилик билдирган ҳамда Озарбайжон дипломатик миссияси хавфсизлигини таъминлаш учун маълумотлар тақдим этилишини талаб қилинган”, дейилади хабарда.