Нью-Йорк штати Брентвуд округидаги мусулмон ўқувчиларга келаси ўқув йилидан боши – сентябрь ойидан бошлаб мактаб ошхоналарида ҳалол сертификати бўлган таомлар тақдим этилади. 20 июль куни Брентвуд Юнион Бепул мактаблар округи 19 мактаб ошхонасини ҳалол озиқ-овқат билан таъминлаш тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилди, деб ёзади Newsday.
Саффолк округида сайланган биринчи мусулмон америкалик ва покистонлик вакил Ҳасан Аҳмад ҳалол парҳез таомларни киритиш тўғрисидаги резолюцияни киритди.
Аҳмаднинг ҳисоб-китобларига кўра, иккита масжид бўлган ҳудудда 1000 дан ортиқ мусулмон оилалари истиқомат қилади.
“Талабаларга кун давомида тўғри овқатланиш, соғлом озиқ-овқат, оқсилга бой таом уларнинг ўрганиш қобилиятига таъсир қилади ва улар дарсларни яхши ўзлаштиради”, - дейди педиатр ва Бирлашган Мусулмонлар Кенгаши бошқаруви аъзоси доктор Сара Сиддиқий.
Брентвуд ўрта мактабининг 16 ёшли ўқувчиси Дуа Ҳаниф янги резолюция мусулмон ўқувчилар учун кўпроқ озиқ-овқат имкониятларини англатади, деган умидда.