Расмийларга кўра, якшанба куни кечқурун Вашингтонда рухсат этилмаган мусиқа концертидан кейин оломонга қарата ўт очилиши оқибатида 15 ёшли бола ҳалок бўлган ва уч киши яраланган. Улар орасида полиция зобити ҳам бўлган.
Кечки матбуот анжуманида расмийларнинг айтишича, тиббий муассасада ётган, омон қолган уч киши, жумладан, пойтахт полиция департаменти ходимининг аҳволи барқарор. Полиция бошлиғи Роберт Ж. Контининг сўзларига кўра, зобитнинг оёғига ўқ теккан.
Контининг сўзларига кўра, ҳужумни бир киши амалга оширган. У зобитнинг атайлаб нишонга олинганига ишора қилмаган, фақат кўча гавжум бўлганини айтган.