Америка Қўшма Штатлари Тожикистонда маҳаллий ҳаваскор журналистлар ва блогерларни дезинформация ва ташвиқотга қарши курашиш бўйича ўқитишни режалаштирмоқда. Душанбедаги АҚШ элчихонасининг маълум қилишича, бу ишлар АҚШ Давлат департаментининг демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилади.
Таъкидланишича, 500 минг долларлик кичик грантлар дастури доирасида мустақил ОАВ ва блогерларга ҳам кўмак кўрсатилади.
Лойиҳанинг мақсади “мустақил блоггерлар ва ижтимоий тармоқларга таъсир ўтказувчиларнинг дезинформация, тарғибот ва экстремистик контентга самарали қарши тура оладиган контент яратиш салоҳиятини кучайтириш”дир.
Бундан ташқари, оммавий ахборот воситалари ходимларини ижтимоий тармоқлардан самарали фойдаланишга ўргатиш, блогерлар учун жамоатчиликни қизиқтирган мавзуларда тренинглар ташкил этиш кўзда тутилган.