АҚШ армияси, Сурияда PKK/YPG террор ташкилоти томонидан ишғол қилинган Ҳасака вилоятидаги база ва ҳарбий нуқталарга Ироқ ҳудуди орқали қарийб 40 та машинадан иборат ҳарбий карвон жўнатди.
Онадўли ахборот агентлиги мухбирининг маҳаллий манбалардан олган маълумотига кўра, кеча АҚШ кучларига тегишли қўшимча кучлар карвони Ироқ-Сурия чегарасидаги Ал-Валид чегара дарвозасидан Ҳасака шаҳрига кирди.
Ҳасакадаги PKK/YPG террор ташкилоти томонидан ишғол қилинган Румайлан, Шаддодий ва Тел Байдар аҳоли пунктларидаги АҚШ кучларининг базалари ва ҳарбий нуқталарига етиб келган 40 га яқин автомобил карвонида зирҳли ҳарбий машиналар, ёқилғи танкерлари ва катта миқдорда ўқ-дорилар бор.
АҚШнинг Суриядаги фаолияти
2019 йил октябр ойида “Тинчлик булоғи” операцияси бошланиши билан АҚШ операция ҳудудидаги базаларини эвакуация қилиш билан бирга нефт конлари атрофида аҳоли пунктларига устувор аҳамият берди.
PKK/YPG террор ташкилотига ёрдамини давом эттираётган АҚШ кучлари, Суриянинг Ҳасака, Ракка ва Дайр аз-Зор вилоятларидаги ташкилот томонидан ишғол қилинган ҳудудлардаги кўплаб база ва ҳарбий нуқталарда ҳозирда мавжуд.
Вашингтон PKK/YPG террористлари томонидан ишғол қилинган нефт конларида жойлашган ҳарбий база ва нуқталарга доимий равишда қўшимча куч юбормоқда.