Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШнинг Албукерке шаҳрида қўрқув ва хавотир давом этмоқда: 4 нафар мусулмон ўлдирилган

1329

АҚШнинг Нью-Мексико штати Албукерке шаҳрида охирги 9 ойда 4 мусулмоннинг пистирма билан ўлдирилиши жамиятда қўрқув уйғотган, полиция қотилларни қидиришда давом этмоқда.

Нью-Мексико Ислом маркази раҳбари Аҳмад Асад CNN телеканалига берган интервьюсида: 

"Биз ақл бовар қилмайдиган даражада қўрқув ва ваҳима ичидамиз. Баъзилар бу тугамагунча штатдан чиқиб кетишни истамоқда, баъзилари эса ҳатто кўчиб кетишди,” деди. 

Аҳмад Асад шаҳардаги мусулмон операторларнинг қўрқув муҳити туфайли тижоратларини эрта ёпиб қўйганликларини таъкидлаб, одамларнинг уйларини тарк этишни истамаганликларини айтди. 

Охирги марта 5 август, жума оқшомида отиб ўлдирилган 25 ёшли Наим Ҳусайн икки ҳафта ичида ўлдирилган учинчи ва ўтган йилнинг ноябр ойидан бери тўртинчи мусулмон бўлди. 

Ҳусайннинг ўлдирилган куни ўлдирилган бошқа икки мусулмоннинг дафн маросимида иштирок этганига эътибор қаратган Нью Мексико Ислом Маркази Жамоатчилик билан алоқалар директори Тоҳир Гауба Ҳусайн ўлдирилганидан кейин ҳамма қўрқиб кетганини айтди. 

"Икки мусулмон ёшни дафн қилгандан сўнг, полиция ўз ишини лойиқ шаклда бажарса керак, яъни осойишталикни сақлайди ва биз ўз ишимизда давом этамиз, деб ўйладик. Аммо эртаси куни эрталаб Ҳусайннинг ўлими ҳақидаги хабар эшитилгач, барча мусулмонлар ўзларини ночор ҳис қилди. Кўпчиликда қўрқув, хавотир, - деди Гауба.

Ислом маркази ходимлари мусулмонларни эҳтиёткорликка чақирмоқда.

"Биз барчани эҳтиёт чораларини кўришга, уйингизга кетаётиб ортингиздан кимдир кузатмаётганига амин бўлишга ва атрофингизни ҳушёр кузатишга, жумладан, тунда ёлғиз юришдан сақланишга чақирамиз", дейилади Нью-Мексико Ислом маркази веб-сайтида эълон қилинган баёнотда.   

“Қотилликка алоқадор транспорт воситасини қидиринг!”

Полиция худди шу шахс ёки шахслар қотиллик содир этган бўлиши мумкинлигини таъкидлаган бўлса-да, улар жамоатчиликни ҳужумлар билан боғлиқ деб ўйлаган кулранг транспорт воситасини топишга чақирди.

"Биз ушбу ҳодисага жуда кучли алоқаси бор деб ўйлайдиган ушбу транспорт воситасини топишимиз керак", деди Албукерке мери Тим Келлер.  

Нью-Мексико губернатори Мишел Лужан Гришам шаҳардаги 4 та қотилликдан сўнг Албукеркега қўшимча штат полициясини юборишга қарор қилганликларини эълон қилди. 

Шунингдек, шаҳар масжидлари, мусулмон мактаблари ва Нью-Мексико университетида полициянинг мавжудлиги кўпайтирилгани эълон қилинди. 

Қайд этилишича, Федерал Қидирув Бюроси (ФҚБ) ходимлари қотилликларни тергов қилишда ёрдам бериши мумкин бўлган видео ва суратларни аҳолига юклаш учун онлайн портал яратган ва жиноятчи ёки жиноятчиларни қўлга олишга ёрдам берганларга 20 минг доллар мукофот берилади. 

Албукеркедаги мусулмонларнинг қотилликлари

Нью Мексико штатининг энг катта шаҳри Албукеркеда ўтган ноябр ойидан бери 3 нафари охирги икки ҳафтада бўлган 4 мусулмоннинг отиб ўлдирилгани қўрқув ва хавотирга сабаб бўлди. 

62 ёшли Муҳаммад Аҳмад 2021 йил ноябрь ойида “Ҳалол бозор бизнеси” ортидаги автотураргоҳда ўлик ҳолда топилган. 

41 ёшли Афтоб Ҳусайн 26 июль куни ўз квартирасининг автотураргоҳида отиб ўлдирилган. 

27 ёшли талаба етакчиси Муҳаммад Афзаал Ҳусайн 1 август куни Нью-Мексико университетига кетаётганда отиб ўлдирилган, 5-август, жумага ўтар кечаси 25 ёшли Наим Ҳусайн отишмаларнинг сўнгги қурбони деб эълон қилинган эди. 

Албукерке полиция бўлимидан Кайл Харцок матбуот анжуманида ўлдирилган мусулмонларнинг қотили худди шу шахс ёки шахслар эканлигига ишонишларини айтди. 

Харцок қурбонлар мусулмон жамиятига мансуб бўлгани учун нишонга олинган бўлиши мумкинлигини таъкидлади: 

"Бизнинг терговчиларимиз бу қотилликларни ирқи ва динига кўра бир хил шахс ёки шахслар содир этган бўлиш эҳтимоли кучли деб ҳисобламоқда”, деди у.Ҳарцок қотиллик қурбони бўлган ҳар бир мусулмоннинг пистирмада ўлдирилганига диққат қаратди. "Бу бизга ҳужумчининг ўз қилмишларини пистирмада кутаётганини кўрсатади" деди.   

АҚШ президенти Жо Байден ҳам кеча Тwitter саҳифасида: "Албукеркеда 4 мусулмон эркакнинг даҳшатли ўлдирилишидан ғазабландим ва қайғудаман. Бу масала бўйича тўлиқ тергов давом этар экан, менинг дуоларим қурбонларнинг оилалари ва маъмуриятим билан. Мусулмон жамияти билан мустаҳкам туради. Бу нафратли ҳужумлар Қўшма Штатларга қарши қаратилган", деб ёзди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага