Америка Қўшма Штатлари чоршанба куни Халқаро банклар Афғонистонга гуманитар мақсадларда пул ўтказишлари мумкинлигини, ёрдам кўрсатувчи гуруҳлар эса “Толибон”га қарши санкцияларни бузишдан қўрқмасдан давлат муассасаларидаги ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларига маош тўлашига рухсат берилганини хабар қилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти мамлакатнинг 39 миллион аҳолисининг ярмидан кўпи ҳаддан ташқари очликдан азият чекаётгани, иқтисодиёт, таълим ва ижтимоий хизматлар инқирозга юз тутаётганини айтмоқда. Шунинг учун вазиятдан келиб чиқиб АҚШ Молия вазирлиги сентябрь ва декабрь ойларида Афғонистондаги гуманитар ёрдам учун чиқарилган санкциялардан озод қилиш бўйича кўрсатмалар берди.
Ўтган ҳафта Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Афғонистон "оғир аҳволда" эканини айтиб ўтган.
Узоқ вақтдан бери АҚШ томонидан "террорчи" гуруҳ сифатида қора рўйхатга киритилган “Толибон” ўтган йилнинг август ойида Афғонистоннинг ҳукуматидан ҳокимиятни тортиб олган эди. Афғонистон марказий банкининг миллиардлаб долларлар захиралари ва халқаро тараққиёт ёрдами “Толибон” қўлига ўтиб кетмаслиги учун музлатиб қўйилган.
Халқаро банклар Афғонистондан ташвишда, БМТ ва ёрдам гуруҳлари операцияларни молиялаштириш учун мамлакатга етарли миқдорда пул олиб киришда қийналмоқда.
АҚШ Ғазначилигининг таъкидлашича, банклар гуманитар операциялар билан боғлиқ операцияларни "жумладан, клиринг, ҳисоб-китоблар ва Афғонистоннинг хусусий ва давлатга қарашли депозитарий институтлари орқали ёки бошқа йўл билан ўтказиш" билан боғлиқ операцияларни қайта ишлашлари мумкин. Шунингдек, у “қора рўйхат”га киритилган Ҳаққоний тармоғини ҳам ўз ичига олувчи “Толибон” билан боғлиқ рухсат этилган транзакцияларни белгилаб берди. Улар орасида афғон халқига бевосита ёрдам кўрсатиш бўйича келишувларни имзолаш, ёрдамни умумий мувофиқлаштириш, жумладан, импорт маъмурияти ва офис майдонини бўлишиш киради.
Шунингдек, ёрдам гуруҳларига инсонпарварлик операциялари учун Афғонистонга нақд пул жўнатиши, давлат шифохоналари ва мактаблардаги тиббиёт ходимлари ва ўқитувчиларига тўғридан-тўғри тўловларни амалга ошириши мумкин.