Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ Эрон билан зиддиятга интилмаяпти – Байден   

1156

АҚШ президенти Жо Байден Қўшма Штатлар Эрон билан можарога боришни истамаслигини, аммо Эрон томони ҳужум қилса, америкаликларни ҳимоя қилишга тайёрлигини айтди.

“Биз Эрон билан зиддиятга интилмаяпмиз”, деди Байден Оттавада Канада Бош вазири Жастин Трюдо билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида. 

“Бу ерга келаётганимизда миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиларим кеча Сурияда содир бўлган ҳужум ҳақида маълумот беришди. Эрон дастаклаётган жангари гуруҳ объектларимиздан бирига зарба беришда учувчисиз парвоз аппаратидан фойдаланган”, — деди Оқ уй раҳбари.

Байден зудлик билан жавоб зарбаси беришни буюрганини айтди.

“Кеча тунда АҚШ ҳарбийлари Сурияда америкалик ҳарбийларга ҳужум учун жавобгар шахсларга қарши ҳаво ҳужумларини амалга оширди”, деди у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага