Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Англия ва Уэлс: христианлар камайиб, мусулмонлар кўпаймоқда

2365

Британия статистика бюроси (ONS) 29 ноябрь куни хабар беришича, сўнгги аҳолини рўйхатга олишда Англия ва Уэлс аҳолисининг ярмидан камроғи ўзини насроний деб эълон қилган. Бу аҳолини мунтазам рўйхатга олиш тарихидан бери биринчи бундай ҳолат рўй берган.

Ўтган йилги аҳоли рўйхатига кўра, Англия ва Уэлсда яшовчи деярли барча аҳоли – 94 фоизи ёки 56 миллион киши қайси диний конфессияга мансублиги ҳақида саволга жавоб берган. 2011 йилдаги аввалги аҳолини рўйхатга олишда 92,9% - 52,1 миллион киши диний мансублигини кўрсатган эди.

2021 йилги аҳолини рўйхатга олишда 27,5 миллион киши ўзини насроний деб айтган - бу респондентларнинг 46,2 фоизи. Статистика идораси сешанба куни эълон қилган ҳисоботида таъкидланишича, Англия ва Уэлсдаги аҳолини рўйхатга олиш тарихида биринчи марта дин ҳақидаги саволга жавоб берганларнинг ярмидан камроғи ўзларини насронийлар деб билишган.

Ўтган йилги кўрсаткич 13,1 фоиз пунктга ўн йиллик пасайишни англатади, чунки 2011 йилги аҳолини рўйхатга олишда Англия ва Уэлс аҳолисининг 59,3 фоизи - 33,3 миллион киши ўзларини христиан деб билган эди.

Иккинчи энг кенг тарқалган жавоб «динсиз», яъни атеист бўлди. 2021 йилги аҳолини рўйхатга олишда 37,2% - 22,2 миллион респондент ҳеч қандай диний жамоага тегишли эмаслигини айтган. 2011 йилда инглиз ва уэлсликларнинг 25,2 фоизи – Англия ва Уэлсда доимий яшовчи 14,1 миллион киши ўзларини диндор деб ҳисобламаслигини билдирган эди.

Англия ва Уэлсдаги мусулмонлар улуши 4,9 фоиздан 6,5 фоизга, 2,7 миллиондан 3,9 миллионга ошган.

Англия ва Уэлс аҳолисининг 1,7 фоизи – бир миллион респондент 2021 йилда ҳиндавийлар ҳамжамиятига мансуб эканини айтган. Ўн йил олдин уларнинг улуши 1,5%, сони эса 818 минг киши эди.

Яҳудий аҳолисининг улуши ва ҳажми деярли ўзгаришсиз қолди, ўтган йили ва 2011 йилда Англия ва Уэлс аҳолисининг 0,5 фоизи яҳудий деб тан олинган. Ўтган йили аҳолини рўйхатга олишда 271 минг респондент ўзини яҳудий деб атаган бўлса, бундан ўн йил аввал бу кўрсаткич 265 минг киши бўлган.

Англиянинг диний жиҳатдан энг мураккаб шаҳри бўлган Лондонда аҳолининг 40,7 фоизи - 3,6 миллион киши христиан эканини айтган. Мусулмонлар улуши ўн йил олдинги 12,6 фоиздан 15 фоизга кўтарилган. Ҳиндларнинг улуши унчалик ўзгармай, 2011 йилда аҳолининг 5 ва ўтган йили 5,1 фоизи Лондон ҳинд жамоасига тегишли эканлигини айтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага