Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Амир Темур давлатини сақлаб қолиш мумкин эдими?

2266

«Фикрат» таҳлилий кўрсатувининг бугунги сонида яна ўрта асрлар тарихига диққат қаратилди. Кўрсатувда Амир Темур қурган салтанат унинг ўлимидан сўнг нега тез парчаланиб кетгани муҳокама қилинди. 

Дастурда айнан шу масала бўйича илмий тадиқиқот олиб бораётган тарихчи  Абдураҳим Маман эксперт сифатида қатнашди.

Ҳаммамиз Амир Темур билан фахрланамиз. Бошқа халқлар ҳам уни тан олишади. Тан олмасдан иложи ҳам йўқ. Чунки у 27 та давлатни бирлаштириб, улкан империя барпо этган. Илм-фан ривожига катта ҳисса қўшган. Яна бир ўзига хос жиҳати, Амир Темур ўзи эгаллаган барча ерларни ҳам ўз империяси таркибига киритавермаган. Масалан, Темур Анқара жангида Усмонийлар империясини енгган бўлса ҳам, бу салтанатни Боязиднинг ўғилларига қолдирган. Рус ерларига кирган бўлсада, уларни қўшиб олмасдан қайтиб кетган. Бироқ шундай қудратли ва улкан империя Амир Темур ўлганидан сўнг бўлиниб кетган.

Маълумки, 1405 йил 14 январ куни соҳибқирон Ўтрор шаҳрига етиб келади ва кутилмаганда хасталаниб қолади. Амир Темур ўз васиятида фарзанди Муҳаммад Жаҳонгир Мирзонинг ўғли Пирмуҳаммадни ўзига валиаҳд ва тожу-тахт вориси этиб тайинлайди. Самарқанд тахти Пирмуҳаммад амри-фармонида бўлишини истайди. Афсуски Амир Темурнинг бу васияти бажарилмади.

- Васиятни бажаришнинг имкони йўқ эди, чунки, дея фикр билдиради эксперт Абдураҳим Маман. – Куч билан бирлаштирилган ушбу улкан салтанатнинг иқтисодий алоқалари заиф бўлган. Бундай шароитда салтанатни фақат куч билан сақлаб туриш мумкин. Куч билан барпо этилган давлатни, токи унда мустаҳкам иқтисодий алоқалар йўлга қўйилмагунича, куч билан сақлаб туриш керак эди. Бироқ Амир Темурнинг тўсатдан вафот этиши салтанатнинг тарқалиб кетишига сабаб бўлди. Бунда биз Халил Султонни айбдор, деб ҳисоблаймиз. Лекин у бўлмаганда ҳам яна бошқа бирортаси бош кўтариши аниқ эди. Чунки бу ерда жуда катта муаммолар бор эди. Ҳатто слатаната ўша айтда дарров тарқалмаганда ҳам, 130-140 йилда парчаланиб кетиши табиий эди. Чунки бу ердаги бундан бошқа сулолалар ҳам бундан узоқ умр кўрмаган. 

Буни англаш учун бир қонуниятга эътибор қаратишимиз керак бўлади. Бизнинг ҳудудлар суғорма деҳқончилик жамиятига оид бўлиб, бу якун уларга хос бўлган давр ҳодисаси ҳисобланади. 

Ўзи умуман, Ғарб ва Шарқ ўртасидаги фарқ – кишилик жамиятида лалмикор деҳқончилик ва суғорма деҳқончилик устуворлигига боғлиқ. Марказий Осиёда суғорма деҳқончлик жамияти бўлгани боис, сув манбаи кимнинг қўлида бўлса, ҳамма ўша шахсга итоат қилишга мажбур бўлган. Бироқ сувга ҳукмронликни узоқ вақт ушлаб туришнинг иложи бўлмаган. Шунингдек, бундай жамиятларда ҳукмрон шахс бирор янгилик ва технологик инқилобларга ҳам йўл қўймаган, дейди тарихчи Абдураҳим Маман.

Лалмикор ва суғорма деҳқончиликнинг инсоният тарихига таъсири, хусусан, Амир Темур салтанати парчаланиб кетишига қандай алоқаси борлигини билишни, умумун бундан ҳам қизиқроқ, ҳали “теша тегмаган” тарихий назариялар билан танишишни истасангиз, AzonTV да берилган «Фикрат» таҳлилий кўрсатувини youtube.com тармоғида томоша қилинг. Ишонаверинг, кетган вақтингизга афсусланмайсиз. Бу назарияларни шу пайтгача эшитмаган ва ўқимаган бўлишингиз эҳтимоли жуда катта. 

Абулфайз Сайидасқаров тайёрлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага