Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Истанбулга келди.
Озарбайжон ва Туркия президентлари Илҳом Алиев ва Ражаб Тоййиб Эрдоған ҳар йили ўтказиладиган «Технофест» авиация ва космик технологиялар фестивали ўтказиладиган жойга етиб келди.
Миллий раҳбар Ҳайдар Алиев, Туркия ва Озарбайжон бир миллат, икки давлат эканлигини айтган эди. Бугун ҳар икки давлат буни исботламоқда, деди Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Истанбулдаги ТEХНОФEСТ аэрокосмик ва технология фестивалидаги нутқи давомида.
– Ота-боболаримизнинг руҳи шод. Чунки Туркия ва Озарбайжон бирлашган. Отам айтган «бир халқ, икки давлат» иборасига “бир мушт”, деб қўшиб қўймоқчиман, - деди Алиев.
Давлат раҳбари яқин келажакда Bayraktar Kızılelma зарба берувчи дронининг янги модели ҳам Озарбайжон осмонида бўлишига умид билдирди.
Иккинчи Қорабоғ урушининг биринчи дақиқаларидан сўнгги дақиқаларигача Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған ёнимизда эди, деди Илҳом Алиев нутқи давомида.
Эрдоғаннинг баёнотлари ва хабарлари Озарбайжонни очиқ қўллаб-қувватлаганини қайд этган Алиев: “У (Эрдоған) Озарбайжоннинг ёлғиз эмаслигини, Туркиянинг Озарбайжоннинг ёнида эканлигини билдирди ва бу бизга қўшимча куч, қўшимча руҳ берди”, деди.
Бугун Туркия Евроосиёнинг савдо, энергетика, транспорт, сиёсий маркази, унинг аҳамияти ва роли кундан кун ортиб бормоқда, деб таъкидлади Озарбайжон президенти.
Алиев, кучли Туркия саноати ҳам Туркиянинг ўзини, ҳам иттифоқдошларини мустаҳкамлаганини, турк армияси бугунги кунда дунёдаги энг илғор армиялардан бири эканлигини айтди.
«Энг ривожланган, энг илғор, энг замонавий мудофаа саноати Туркияни ҳам, бизни ҳам мустаҳкамлайди. Бу Туркиянинг узоқ йиллар хавфсизлигини таъминлайди», деди у.
Алиев: «Биз Туркия билан бир муштмиз...»
2033УЛАШИНГ:
Теглар:
Мавзуга доир:
Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!
8195
11:57 02.08.2023
Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...
7424
18:35 21.07.2023
Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди
4434
11:00 20.07.2023
Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади
3599
10:05 20.07.2023
Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...
4620
22:00 19.07.2023
Муҳаррам ойининг фазилати
2362
09:12 19.07.2023