XVI БОБ
Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар:
“Аллоҳ бир биродарининг ҳожатини чиқармоқ ниятида юрган кишининг оёқларини Сирот кўпригида мустаҳкам қилади” (Имом Шаъроний, “Ал-Баҳрул мавруд фил Мавосиқил уҳуд” асари.
Бу ҳақда яна ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай таъкидлари бор:
“Аллоҳ бир бандани, модомики ўз биродарининг ҳожатини раво айлар экан, қўллаб тургувчидур” (Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган, Муслим ривояти).
Аллоҳ инсон боласини ер юзида тартиб ва адолат ўрнатиши учун ўзга махлуқотдан азиз ва мукаррам айлади.
Али Хаввос қуддиса сирруҳу айтган эканлар:
“Аллоҳнинг бир бандасига ато этган яхшилиги ва фаровонлигини кўтариш вақти келганида ерга хос фаришталарини тушириб, уни синайди. Фаришталар халққа меҳмондўстлиги, сахийлиги билан маълум ва машҳур зотнинг остонасига келиб ундан ўжарлик билан сўрай бошлайдилар. Сўраганларини адо этгач, то у ёмон сифатини намоён этиб, жаҳли чиққунича такрор-
такрор сўрайверадилар. Кишининг жаҳли чиққач, фаришталар буни Аллоҳга етказадилар ва У бу одамни яхшиликдан маҳрум этади”.
Бу маъно ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларида ўз тасдиғини топган:
“Аллоҳ азза ва жалланинг баъзи бандаларига муқаррар қилган шундай неъматлари борки, модомики одамларга ёрдам қилиш жонларига тегмас экан, уларга етиб туради. Агар одамларга яхшилик қилиш жонларига тегса, унда Аллоҳ азза ва жалла бу яхшилигини бошқаларга олиб беради” (Имом Шаъроний, “Ал-Баҳрул мавруд фил-Мавосиқил уҳуд” асари, 93-бет; Абдуллоҳ ибн Умардан Табароний ривоят қилган; Ҳайсами, “Мажмаъу завоид”).
Расулимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан яна шундай деганлар:
“Эй Ойша, Аллоҳ азза ва жалланинг сенга берган яхшиликларининг ҳаққини бажо келтир, чунки бу неъматлар бир хонадон аҳлидан олиб қўйилганидан сўнг жуда камдан-кам қайтариб берилади” (Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган, Табароний ривояти).
(давоми бор)
"Ахлоқус солиҳийн" китобидан олинди.
Китоб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида чоп этилган.