(1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм 6-қисм 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм 13-қисм 14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм 20-қисм 21-қисм 22-қисм 23-қисм)
XII БОБ
Гарчи футувват – мард (жавонмард, жўмард)-лик ва мурувват – одамийлик тушунчалари ташқи кўринишларидан бир-бирига ўхшамаса-да, маъно жиҳатидан жуда яқин ифодалардир. Яъни улар иккаласи ҳам тўғрисўзлик, мўмин биродарларининг баъзи бир озорларига бардошли бўлмоқ, атрофдагиларга нисбатан марҳаматлилик, қўшниларга ёмонлик қилмасликдир.
Абулҳасан Бушанжийдан мардлик ҳақида сўрашганида жавоб бердилар:
“Мардлик – бу ҳаромдан тийилишингдир, модомики, киромун котибун амалларингни битиб турар экан (яъни ҳар доим)”.
Антокий қуддиса сирруҳу айтадилар:
“Мардлик – бу ибодатларни адо этмоғинг, ҳаромдан йироқ бўлмоғинг, шаҳвату лаззатларнинг баҳридан ўтмоғингдир”.
Солиҳлардан бири айтган экан:
“Мардлик – бу ўзгалар ғамида тинмай елибюгуришдир”.
Жунайд қуддиса сирруҳудан мардлик ҳақида сўрашганида у киши айтган эканлар:
“Бу – камбағалларга нафрат ва бойларга адоват қилмаслигингдир. Тўғрилик эса – мардлик ва озодаликнинг дўстидир!”
(давоми бор)
"Ахлоқус солиҳийн" китобидан олинди.
Китоб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида чоп этилган.