Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Ахлоқус солиҳийн: нафс – инсоннинг асосий душмани

2056

(1-қисм 2-қисм 3-қисм)

Аслида, инсон нафсига ўзини беадабларча тутиш хосдир. Шунинг учун ҳам у бандага буюрилган ахлоқий меъёрларнинг риоясига қаттиқ қаршилик кўрсатади. Нафс – инсоннинг ажралмас душмани. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат этадилар:

“Энг қаттол душманингиз — икки томонингиз орасидаги нафсингиздир” (Абу Ҳомид Ғаззолий, “Иҳё улумид дин”, Ажлуний, “Кашфул ҳафа”, Алоуддин Али ибн Муҳаммад ал Ҳазин, Ибн Одилнинг “Тафсири Лубоб” китобида шунга ўхшаш маънода келган).

Шу сабабдан ҳам кимки ўз нафсининг хоҳиш­лари, ҳою ҳавасларига эрк берса, ўзини ҳалок қилишда нафсига шерик бўлади. Бу ҳақиқатни яхши билган тақводорлар ҳар бир гуноҳ, лоқайд­лик, ширк[1], ҳою ҳаваснинг асоси ўз нафсидан мамнун бўлишдан, ҳар қандай тоат, огоҳлик ва ҳаромлардан тийилишнинг асоси эса ўз нафсидан рози бўлмасликдан келиб чиқишини уқтириб ўтганлар.

Аллоҳнинг лутфу эҳсонига умид боғлаб қилинган кичкина амал ўзига ишониб бажарилган кўп (катта) ишдан афзалдир.

Ўз нафсининг асл моҳиятини билиб олган ақлли инсон унинг қанчалик паст, хору залил, ожиз ва ҳалок бўлишга маҳкум эканлигини англаши баробарида ўзини яратган Холиқини Иззат, Бақо, Қудрат,

Азамат ва Улуғ сифатлари билан таний бошлайди. Чунки У ўша нафсни яратган ва уни йўқдан бор қилган Парварди­гордир.

Аллоҳ ўз авлиёларига марҳамат қилиб, уларни Ўзига яқин келишга даъват этар экан, улар учун энг қисқа ва қулай йўлни ҳам кўрсатди. Бу йўл эса нафсга қарши бориш йўлидир.

Аллоҳ севикли бандаларидан бирининг ту­шида шундай марҳамат қилади:

“Ўз нафсингга адоват қил, чунки Менинг салтанатимда ундан бошқа Мен билан тортишадиган яратиқ йўқдир”.

Нафс ҳар доим Аллоҳ таолонинг кибр, буюклик ва одамлар устидан ҳукмронлик каби сифатларини эгаллашга интилиб келади. Ваҳо­ланки, бундай сифатлар фақат Аллоҳ таоло­нинг ўзигагина хосдир. Аллоҳ Ўзига нолойиқ барча қусур ва нуқсонлардан покдир!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида тайёрланди.


[1] Ширк икки хил бўлади – катта ва кичик ширк. Катта ширк – Аллоҳга ўртоқ, шерик қўшиш. Кичик ширк – ибодат ва фаолиятни Аллоҳ (ризолиги) учун эмас, балки тама ёки ғараз билан, ё хўжакурсинга адо этишни анг­латади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага