(1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм 6-қисм 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм 13-қисм 14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм 20-қисм 21-қисм 22-қисм 23-қисм)
Аллоҳнинг рашки Ўзини танитиш учун Ўзи кўрсатган йўлдан бошқа йўриқни яратмагани билан изоҳланади.
Дейдиларки, бу маънода Жаноб Ҳақ таоло пайғамбарлардан бирига шундай ваҳий юборган:
“Фалончининг Мендан сўрайдиган бир ҳожати бор. Менинг ҳам унга эҳтиёжим бор. Агар у Менинг ҳожатимни чиқарса, Мен ҳам унинг истагини бажараман”.
Ўша пайғамбар Ҳақ Таолога мурожаат этиб сўради:
“Ё Қодиру Карим зот! Қандай қилиб Сенинг бир бандага эҳтиёжинг бўлиши мумкин?!”
Шунда Аллоҳ деди:
“У одамнинг кўнгли Мендан бошқа билан овора. У кўнглини тозаласин, Мен ҳам унинг эҳтиёжини бажо айлайин”.
Диёнатли кишилардан бири ҳикоя қилади:
“Лубнон тоғининг атрофини айланиб юрганимда ногаҳон олдимдан қуёш ва шамолдан қорайган бир ўсмир чиқиб қолди. Менга кўзи тушиши билан қайрилиб қоча бошлади. Мен унга:
– Ҳой иним, бир оғиз насиҳат қил, балки мен ундан бирор фойда (сабоқ) оларман, – дедим.
Шунда у менга кескин ўгирилиб деди :
– Эҳтиёт бўл, Аллоҳ ўта рашкли зот. Бандасининг кўнглида Ўзидан ўзгани кўришни хоҳламайди”.
Устоз Абу Али Даққоқ қуддиса сирруҳу айтдилар:
“Қандайдир бир бадавий ҳазрат Пайғам-
бар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларига кириб, кичик ҳожат – пешоб қилганида саҳобалар уни ҳайдаб чиқариш учун дарҳол қўзғалдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Аъробий беадаблик қилди”, дедилар.
Саҳобалар жуда безовталандилар, чунки уятини йўқотган одамни кўриб туришлари улар учун кўп оғир эди. Худди шунга ўхшаш Аллоҳнинг улуғлигини таниган кишилар учун баъзиларнинг бепарво, ғофил ҳолатда қилаётган зикрларини кузатиш ҳам оғирдир. Жумладан, ибодат пайтида одобу ҳурматни тарк этаётган кимсаларнинг ҳолатлари ҳам шунга ўхшашдир.
"Ахлоқус солиҳийн" китобидан олинди.
Китоб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида чоп этилган.