Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Ахлоқус солиҳийн: дунёга муҳаббат

1288

(1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм 6-қисм 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм 13-қисм 14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм 20-қисм 21-қисм 22-қисм 
23-қисм)

Дунёга муҳаббат – инсоннинг душмани. 

Дунё ва унинг матоҳларига муҳаббат барча илоҳий дин ва шариатларда лаънатланган. Чунки у – барча гуноҳларнинг ўчоғи ва фитналарнинг манбаидир. Шунинг учун банда фоний дунё жозибаларига берилмаслиги, жамиятнинг юқори мартабаю эътиборлари сари талпинишни кўнглига йўлатмаслиги зарур! Зеро, обрўю эътиборга бўлган ташналик бу дунё бойликларининг муҳаббатидан кўра ҳам оғирроқдир. Мана шу хатарли икки сифатнинг инсонда жам бў­лиши эса ўзининг ашаддий душмани бўлган дунёни севишига далолат қилади.

Бу фоний дунёнинг қанчалик манфур ва нохуш эканлигини тушуниш учун қуйидаги мисолнинг ўзи кифоя қилади. Аллоҳ отамиз Одам алайҳиссалом ва онамиз Ҳавони жаннатдан ерга туширганида жаннатнинг роҳатбахш ҳидидан маҳрум бўлган икки банда бу дунёнинг бадбўй ҳидидан ҳушларини йўқотиб қўядилар. Айтилишича, улар қирқ кун шу аҳволда ётган эканлар.

Хабарларда келадики, Аллоҳ дунёни яратиб, унга хитоб этди:

“Эй дунё! Менга хизмат қилганларнинг хизматкори бўл! Сенга хизмат қилувчиларни ўзинг­нинг югурдак қулларингга айлантир!”

Биз дунёнинг матоҳу манфаатлари ҳақида гапирганимизда ундаги мол, таом, калом, уйқу ва шунга ўхшаш нарсаларни назарда тутган бў­ламиз. Эй тариқат йўлчиси, сен ўзинг­ни булардан сақлагинки, ўткинчи дунё матоҳларининг жозибаси, лаззати кўнглингни зинҳор эгаллаб қўймасин! Ва шуни билгингки, дунё муҳаббати юракнинг ичидан униб чиқадиган тукларга ўхшайди, агар инсон юрагида бир дона тук ўсиб чиқадиган бўлса ҳам у ўша ондаёқ ҳалок бўлади. Айнан шунинг учун Аллоҳнинг иродаси билан туклар тери юзасида ўсади, аксинча эмас. Бундаги ҳикмат шундаки, жаннатга мўминлар соч-соқолсиз, танлари туксиз, сурма сурилган кўздай, ҳаммалари теппа-тенг, бир хил кўнгил билан, бир-бирларига ҳасад ва нафрат туймасдан кирадилар. Агар баданларида туклар ўсган бўлганида эди, бу уларни ҳалокатга олиб борган бўларди, чунки у дунёда одамлар жисман ва руҳан худди ўша юрак каби бўладилар ва уларни Аллоҳдан тўсувчи парда ва тўсиқлар бўлмайди.

Шуни билгинки, мурид дунё лаззатларини ҳар қанча кўпроқ ёқтирса, Аллоҳнинг наздида шунчалик даражада ёқимсиз бўлади. Сени Аллоҳдан чалғитувчи ҳар қандай нарса дунёга тегишли бўлгани каби сени Аллоҳ ва унинг ёдига ундовчи ва элтувчи ҳар қандай нарса охират ҳаётига тегишлидир.

Ҳазрат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисида айтилган:

“Ҳақиқатда, Аллоҳ дунё каби бошқа бирорбир ёқимсиз нарса яратмаган. Шу боис яратганидан бери унга бирор марта ҳам назар солиб қўймади” (Байҳақий ривояти).

Шунингдек, Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна марҳамат қилдилар:

“Дунё ҳам, ундаги бор нарсалар ҳам лаъ­натланди, магарам Аллоҳнинг зикри ва унга эл­тувчи нарсалардан ўзга!” (Термизий ривояти).

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

https://t.me/Azonkitoblari

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага