Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистонлик олимлар юртига қайтмоқда

1806

Кобулда узоқ йиллардан буён мамлакат ташқарисида яшаб келган етти нафар таниқли афғон олимлари илиқ кутиб олинди. Уларни аэропортда ҳукумат расмийлари кутиб олди, деб хабар беради Ariana News.

Ўз ватанига қайтган олимларнинг сўзларига кўра, ҳозирда кўплаб олимлар, жумладан, кўзга кўринган мутахассислар ҳам хорижда истиқомат қилмоқда.

 «Бакалавриат, магистратура ва докторлик даражасига эга 200 дан ортиқ одам бор, орамизда Ғани ва Карзай ҳукуматлари даврида Афғонистонда ишлашдан бош тортганлар ҳам бор», - деган Ariana Airlines авиакомпаниясининг ўргатиш ишлари бўйича собиқ директори Фазлуллоҳ Жалилий.

 «Бизда ҳукумат ўз сиёсатига татбиқ этиши ва мамлакатдаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишда фойдаланиши мумкин бўлган турли йўналишлар бўйича таклиф ва тавсияларимиз бор», — деган тиббиёт мутахассиси Абдул Матин Сафи.

«Толибон» раҳбарияти томонидан мутахассисларни кўндиришга кўрсатма олган янги комиссия вакили Аҳмадуллоҳ Восиқ ватандошларининг қайтишини қутлар экан, сўнгги бир неча кун ичида ўнлаб собиқ одамлар ҳукумат вакиллари у билан боғланиб, қайтишга тайёр эканликларини билдирганини айтган.

«Ҳозирда биз билан аввалги тузум даврида турли лавозимларда ишлаган ўнлаб одамлар боғланган ва улар орасида Кобулга қайтмоқчи бўлган губернаторлар, ўринбосарлар, бош директорлар ва айрим сиёсатчилар ҳам бор», - деган Восиқ.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага