«Aфғонистонда гилам экспорти 84 фоизга қисқарди», – деб хабар берган Балх вилояти савдо ва ишлаб чиқариш бошқармаси. Ўтган йили 2,5 млн м2 гилам экспорт қилинган бўлса, бу йилда 400.000 м2 гилам экспорт қилинган.
Уюшма вакилларининг фикрига кўра гилам экспорти камайишига хомашё қимматлашгани, ташқи бозорнинг ёпиқлиги, ички талабнинг камайганлиги, ҳукуматнинг соҳага етарлича эътибор қаратмагани ва қўшни мамлакатлардан контрабанда кўпайгани сабаб бўлган. Шунинг билан бирга 75% гиламни шимолий минтақанинг ўзи етиштириб берган. Экспорт қисқариши натижасида корхоналар ёпилмоқда ва ишчи ўринлари қисқариши натижасида ишсизлар сони ортмоқда. Муаммони ҳал қилиш учун гилам ишлаб чиқарувчилар ҳукуматдан халқаро авиаташувни қайта йўлга қўйишни ва чет элдан келтирилувчи хомашё учун божларни камайтиришни сўрамоқда.
Шунинг билан бирга қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра асал ишлаб чиқариш олдинги йилга қараганда 20% ортган.