Бу ҳақда ҳукумат мажлисида 2021 йил 28 декабрда қарор қабул қилинганди. 2022 йил 13 январда эса Ислом банклари ва унинг долзарб муаммоларини ўрганиш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда қатнашган “Толибон” ҳукумати Бош вазирининг иккинчи ўринбосари Абдуссалом Ҳанафий сўзларига кўра: «Марказ фаолияти судхўрлик фаолиятига барҳам бериш, Ислом иқтисоди тизимини жорий қилиш ва иқтисодиётни шариатга зид бўлган амалиётлардан тозалашга қаратилади».
Афғонистон уламолар академияси раиси Фаридуддин Маҳмуд сўзларига кўра ушбу марказнинг ташкил қилиниши банк фоизлари асосига қурилган тизимга барҳам беришга ҳисса қўшади.