Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Абу Муин Насафий асарларидан таржималар мактаб дарсликларига киритилмоқда

940

Қарши шаҳридаги Абу Муин Насафий зиёратгоҳи махсус реконструкция қилинган ва ўтган йили октябрь ойида президент ташрифида расман очилган. Зиёратгоҳда музей ташкил этилган. Унда Шаҳрисабзнинг тарихий ёдгорликлари сақланади.

Ҳудуддаги қадимий Насаф шаҳри бўлиб, дунё илм-фан ва маданияти ривожига ҳисса қўшган етук олим ва алломалар яшаган. ХV асрда яшаб ўтган Аҳмад ибн Маҳмуд Насафий умрини илм олиш ва ўргатишга бағишлаган.

«Насафда илм карвони йўлга қўйилган. Бу карвон Бағдод, Балх, Исфаҳон, Нишопур, Марв, Бухоро, Самарқанд каби қадим шаҳарларни ўзаро боғлаган. Дунёнинг кўп мамлакатларидан олим ва савдогарлар ташриф буюришган», — дейди зиёратгоҳ илмий ходими Элдор Жуманиёзов.

Жумладан, XVII асрда араб тили ва насталиқ ёзувида яратилган Қуръони Карим китобининг асл қўлёзмаси сақланади.

Уни 1968 йили Насафий қабри деворидан топилган. ХV асрда қурилган тошқудуқ бўлиб, унда ичимлик суви ҳали ҳам мавжуд. Насафийнинг қабри махсус гумбазли бино ичида жойлашган. Ҳозирда зиёрат учун мақбара ясалган.

Зиёратгоҳга асосан мусулмон сайёҳлар ташриф буюради. Уларнинг сони охирги вақтлар 2 баробар кўпайди. 

Зиёратгоҳда ХI асрда ўтқазилган тут дарахтлари ҳали ҳам мева беради.

Вилоят маданий мероси бошқармаси бошлиғининг таъкидлашича,  ўтган йили қишда малайзиялик сайёҳлар зиёратгоҳга келиб, Насафий таълимотини чуқур ўрганган. Олим қўлёзмалари эски араб тилида бўлгани учун таржималари энди кўпаймоқда ва мактаб дарсликларига киритилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага