Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Адолатли иккинчи Умар ҳақида тўқилмаган ҳикоялар (ўн учинчи қисм)

1722

(Давоми. Боши мана бу ерда)

Умар ибн Абдулазиз ҳикматлари

Менга тақдир ҳукмларига рози бўлишдан ўзга хурсандчилик қолмади.

Қалб сирларнинг идишидир, лаблар унинг қулфи, тил эса калитидир. Демак, ҳар бир киши сирининг калитини сақласин.

Ким Аллоҳнинг бандаларига мулойим бўлса, Аллоҳ ҳам унга мулойим муомала қилади.


Ёлғончилик инсонни шарманда қилишини билганимдан кейин ҳали бирор марта ёлғон гапирмадим.

Йўлдан озиб, адашганимни кўрсангиз, кийимимдан тортқилаб: “Эй Умар! Аллоҳдан қўрқ, барибир бир кун ўласан”, денглар.

Шаҳарни адолат билан мустаҳкамла (идора қил), кўчаларини жабр-зулмдан тозала.

Ўлимни кўп эсла. Агар тирикчилигинг кенг бўлса, торайтиради. Агар тирикчилигинг танг бўлса, кенг қилади.

Бир киши Умар ибн Абдулазизни ҳақорат қилиб, сўкди. Шунда Умар ибн Абдулазиз: “Қиёмат бўлмаганида, мен ҳам сенга жавоб қайтарар эдим”, деди.

Солиҳ одамлар билан юриб, улардан манфаат олмасликдан ёки гуноҳкорларни маломат қила туриб, гуноҳлардан четланмасликдан ёки шайтонни лаънатлаб, унга пинҳона итоат қилишдан эҳтиёт бўлинг!.

Банда жаннатдаги тўъбо дарахти остида бўлмагунича унга роҳат йўқ.

Ким ўлим зикрини кўпайтирса, оз нарсага ҳам рози бўлаверади. Ким сўзини амалидан деб билса, фойдали сўздан бошқасини гапиришдан ўзини тияди.

Маслаҳат ва мунозара раҳмат эшиги ва бараканинг калитидир. Бу иккисини ишга солган киши фикрда адашмайди. Бу иккисини ишга солган киши матонатда адашмайди.

Ким гапираётган сўзи амалидан эканини билмаса гуноҳлари кўпайиб кетади.

Эй инсонлар, охиратингизни ислоҳ қилинг, шунда Аллоҳ дунёларингизни ҳам ислоҳ қилади. Ички ботинингизни ислоҳ қилинг, шунда Аллоҳ устки ҳолатингизни ҳам ислоҳ қилади.     

Агар одамлар машаққатли бўлган ҳар бир ишни тарк қилаверсалар, одамларда на дин ва на дунё қолмас эди.

Намозга бепарво бўлган одам шариатнинг ҳукмларига ҳам бепарво бўлади.

Намоз сени йўлнинг ярмига етказиб қўяди. Рўза оламлар подшоҳи ҳузурига етказади. Садақа эса У Зотнинг ҳузурига олиб киради.

Ҳавойи нафсингга мувофиқ келганида ҳаққа эргашиб, ҳавойи нафсингга номувофиқ келганида хилоф қилувчилардан бўлма!

(давоми бор)

Ёзувчи Аҳмад Муҳаммад томонидан нашрга тайёрланган “Умар ибн Абдулазиз” номли китобдан олинди.
 

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага