Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

2023 йилда Ливанни еттита иқтисодий муаммо кутмоқда

688

Инфляция туфайли молиявий чарчаган Ливанда келаётган йилда ечимини кутаётган иқтисодий муаммолар етарли. 

Расмийлар мамлакатни инқироздан қутқариш учун Халқаро валюта жамғармаси билан келишилган ҳолда тикланиш дастурини амалга оширишни мақсад қилган. 

Иқтисодий инқироз бошланган 2019 йилдан бери мамлакатда инфляция даражаси 1400 фоиздан ошган бўлса-да, Ливан лираси курси долларга нисбатан рекорд даражада пасайишда давом этмоқда.

Ушбу иқтисодий қийинчиликларга жавобан, эҳтиёжларининг 80 фоизи импорт қилинадиган бу мамлакатда ҳукумат бюджет тақчиллигини ёпишга қаратилган фискал чоралар ва қонунлар билан "иқтисодий тикланиш" режасини бошлашни мақсад қилган. 

Ливан 3 йилдан бери оғир иқтисодий инқироз билан курашмоқда. Бу Жаҳон банки томонидан “дунё гувоҳ бўлган энг оғир 3 та инқироздан бири” сифатида таснифланган. Расмий маълумотларга кўра, Ливан аҳолисининг қарийб 80 фоизи қашшоқлик чегарасида яшайди. 

Ливан молия вазири Юсуф ал-Халилнинг билдиришича, келаётган йилда доллар курси учун ягона нарх ўрнатиш, иқтисодий ўсишни ошириш ва миллий валютанинг қадрсизланишини тўхтатиш учун фундаментал тузилмавий ислоҳотларни амалга оширишга асосий эътибор қаратилади. 

Халил 2023 йилги бюджет ҳукумат томонидан қабул қилинган иқтисодий тикланиш ва ислоҳот режасига асосланишини айтди. 

Халқаро валюта жамғармаси билан музокаралар

Ҳукуматдан кутилаётган чора-тадбирлар - 4 йилда тўланиши лозим бўлган 3 миллиард долларлик қарз эвазига Ливандан иқтисодий ва молиявий ислоҳот талаб қилган Халқаро валюта жамғармаси шартлари асосида белгиланиши  таъкидланди. 

Бу ислоҳотларнинг энг йириклари қаторида молия-банк секторини таркибий ўзгартириш, давлат институтлари, айниқса, энергетика соҳасини ислоҳ қилиш, бошқарувни кучайтириш, коррупцияга қарши курашиш каби талаблар бор. 

Ливан 2022 йил апрел ойида Халқаро валюта жамғармаси билан дастлабки келишувга эришди, бироқ орадан 5 ой ўтиб (сентябрда) Халқаро валюта жамғармаси ислоҳотлар жуда суст кетаётганидан норозилик билдирди.

Доллар курсини белгилаш

Ливанда 2023 йил феврал ойида долларнинг расмий курсини 30 йил ичида биринчи марта 1500 Ливан лирасидан 15 минг лирага кўтариш режалаштирилган. 

Ливан лираси 1992 йилдан бери валюта курсини белгилаш сиёсати туфайли долларга нисбатан барқарор қийматини сақлаб келмоқда. Бироқ 2019 йилдаги иқтисодий инқироз доллар муомаласи учун параллел бозорни яратишга мажбур қилди. 

Халқаро валюта жамғармаси талаб қилаётган ислоҳотлар орасида банклардаги расмий курсни бозор курси билан тенглаштириш талаби ҳам бор. 

Ўтган кунларда параллел бозорда доллар курси 45 минг лирага етган бўлса, Марказий банк маълумотларига кўра доллар курси 31 минг лира атрофида бўлди.

Нархларнинг ошиши

Жаҳон банки 2022 йилда ўртача инфляция 186 фоизга етишини кутмоқда, бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири. Ливанлик экспертлар 2023 йил мамлакатда жорий йил каби юқори инфляция йили бўлишидан хавотирда. 

Бу ҳолат нон, ёқилғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошишига олиб келиши мумкин. Мутахассислар, божхонада асос қилиб олинадиган доллар нархининг 1500 дан 15 минг лирага кўтарилиши нархлар ошишига олиб келади, бу эса одамлар ҳаётини янада оғирлаштиради, деб тахмин қилмоқда. 

Сентябрь ойида Ливан парламенти 2022 йилги умумий бюджет лойиҳасини қабул қилди, унда бож ва солиқлар қиймати божхонада асос қилиб олинадиган валюта курси бўйича ҳисобланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага