Бугун Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда маълум қилинишича, Ўзбекистонда 200 000 сўмлик қоғоз пуллар ишлаб чиқариш режалаштирилгани маълум қилинган.
Мамаризо Нурмуротовнинг сўзларига кўра, 2017 йилда дастлаб 50 000 сўмлик банкнота чиқарилган муомаладаги нақд пуллар жон бошига 489 тага тўғри келган. Ҳозирги кунда бу кўрсаткич 2 баравардан кўпроқ камайган ва 200 дан ортиқроқни ташкил қилмоқда.
«Мақсадимиз, банкноталарни таркибини ўзгартириб бориб, нақд пулни одамлар учун қулай тўлов воситасига айлантириш. 2024 йилга бориб, 200 000 сўмлик банкнота чиқариш режалаштирилган. Шу билан биргаликда муомаладаги нақд пулни оптималлаштириш жараёнини амалга оширмоқдамиз», – деди Нурмуротов.
Шунингдек, келажакда минг сўмлик танга ҳам муомалага чиқарилиши режада борлигини очиқланди.