Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўмон султони вафот этди, янгисини ҳаялламай тайинлашди

1706

Ўмон Маданият ва миллий мерос вазири Ҳайсам бин Тариқ ал-Саид мамлакатнинг янги султони бўлди. Бу ҳақда давлат телевидениеси хабар тарқатди. 

Ўмон Олий ҳарбий кенгаш аъзолари ҳукмрон сулола вакилларининг кўз ўнгида марҳум султон Қобус ибн Саид ал-Саиднинг васияти жойланган конвертни очди ва шу тариқа янги султоннинг исми маълум бўлди. Сулола вакиллари марҳум султоннинг танловини маъқуллади ва янги ҳукмдор уларнинг ҳузурида қасамёд қабул қилди.  

66 ёшли Ҳайсам бин Тариқ ал-Саид 2002 йилдан бери Маданият ва миллий мерос вазири лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Қобус ибн Саид ал-Саид 11 январга ўтар кечаси 79 ёшида вафот этди. Унинг вафоти муносабати билан Ўмонда уч кунлик мотам эълон қилинди. 

АҚШ Ўмон кўрфазидаги ҳодиса учун Эронни айблади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўмонда космик марказ қурилади

1149 14:30 02.10.2022

«Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони» рўйхати эълон қилинди

71122 12:30 19.10.2021

Ўмонда “Яшил масжид” лойиҳаси амалга ошириляпти 

1103 18:35 16.10.2021

Ўмон: жума намозига фақат эмланганлар бориши мумкин

1285 13:02 23.09.2021

Саудия Арабистони ва Ўмон ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди

1565 15:55 12.07.2021

Ўмон аҳолиси ҳайитни локдаунда ўтказади

1402 08:15 09.07.2021
« Орқага