Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўмон аҳолиси ҳайитни локдаунда ўтказади

1401

Ўмон ҳукумати Қурбон ҳайити кунларида тўлиқ локдаун жорий этишга қарор қилди. Уч кун давомида ҳар қандай савдо фаолияти, шунингдек, ҳаракатланиш тақиқланади.

Бундан ташқари, 16-31 июль кунлари соат 17:00 дан 04:00 гача савдо фаолияти ҳамда одамлар ва транспорт ҳаракатига чеклов амал қилади. Коронавирусга чалиниш ҳолатлари камлиги сабабли чекловлар Мусандам яриморолида қўлланмайди. Шундай бўлса-да, Мусандамда яшовчиларга профилактика чораларига қатъий амал қилиш, жумладан, ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлаш тавсия этилмоқда. Коронавирусга қарши эмланган сайёҳлар 9 июлдан эътиборан Мусандамга келиши мумкин.

Мазкур чекловлар бўйича Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Олий қўмита қарори коронавирусга чалиниш ва бу инфекциядан ўлим ҳолатлари ортгани туфайли қабул қилинди. 

Қўмита Қурбон ҳайити намозини ўқишни ва барча оммавий тадбирларни тақиқлади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўмонда космик марказ қурилади

1148 14:30 02.10.2022

«Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони» рўйхати эълон қилинди

71121 12:30 19.10.2021

Ўмонда “Яшил масжид” лойиҳаси амалга ошириляпти 

1102 18:35 16.10.2021

Ўмон: жума намозига фақат эмланганлар бориши мумкин

1285 13:02 23.09.2021

Саудия Арабистони ва Ўмон ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди

1564 15:55 12.07.2021
« Орқага