Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўмон: жума намозига фақат эмланганлар бориши мумкин

1284

Ўмонда коронавирусга қарши камида бир марта эмланганларнинг жума намозига боришига рухсат берилди, дея ёзади The National News нашри.

Мазкур мамлакатда жума намозлари 2020 йилнинг мартидан бери ўқилгани йўқ. Эртадан бошлаб жума намозини ўқишга рухсат берилади, бироқ масжидларнинг тўлиш даражаси эллик фоиздан ошиб кетмаслиги зарур.

Жума намозига бормоқчи бўлганлар интернет орқали ариза беришлари ва масжидга кираётганда эмланганлик ҳақидаги ҳужжатни кўрсатишларига тўғри келади. Масжидда ҳимоя ниқоби тақиш ва уйдан жойнамоз олиб келиш керак. 

Ўмонда 300 мингдан зиёд кишида коронавирус аниқланган, 4 мингдан ортиқ бемор вафот этган. Шу пайтгача аҳолининг 74 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўмонда космик марказ қурилади

1148 14:30 02.10.2022

«Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони» рўйхати эълон қилинди

71121 12:30 19.10.2021

Ўмонда “Яшил масжид” лойиҳаси амалга ошириляпти 

1102 18:35 16.10.2021

Саудия Арабистони ва Ўмон ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди

1564 15:55 12.07.2021

Ўмон аҳолиси ҳайитни локдаунда ўтказади

1401 08:15 09.07.2021
« Орқага