Ўмоннинг Шарқия минтақасида илк бор “Убайда ибн Саид” масжидига қуёш батареялари ўрнатилди. Бу экологик энергия манбалари соҳасидаги Green Mosque – “Яшил масжид” инвестиция дастурининг илк босқичи ҳисобланади.
Масжидга жами 39 та қуёш батареяси ва мониторинг тизими ўрнатилди. Охир-оқибат масжидда анъанавий энергия манбаларидан фойдаланишни буткул камайтириш режалаштирилган. Масжид қуёш батареяларидан 20 киловатт электр олади.
Айни пайтда “Яшил масжид” лойиҳаси доирасида мамлакат масжидларини қайта тикланадиган энергия манбаларига улаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Биринчи босқичда 100 та, иккинчи босқичда эса 300 та масжидга қуёш батареяларини ўрнатиш кўзда тутилган.