Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўмон Фаластинда элчихона очади

1838

АҚШ раҳбарияти Исроил – Фаластин муаммосига ечим излаётган бир пайтда Ўмон ҳукумати Фаластинда элчихона очишини маълум қилди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”. 

Ўмон Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотда айтилишича, султонлик Фаластин халқини биродарларча қўллаб-қувватлашнинг давоми сифатида у ерда элчихона даражасида янги дипломатик миссия очади. Бунинг учун Ўмон Ташқи ишлар вазирлигининг делегацияси Рамаллоҳга боради.

Ўмоннинг бу баёноти Баҳрайн пойтахти Манамада Фалаcтин иқтисодиётига ёрдам кўрсатиш мақсадида конференция ўтказилаётган пайтга тўғри келди. Мазкур конференция АҚШ ташаббуси билан ташкил этилди. Уни Саудия Арабистони қўллаб-қувватлаётган бўлса-да, Фаластин ва аксар араб давлатлари қарши чиқди. АҚШнинг режасига кўра, Фаластин иқтисодиётига 10 йил давомида 50 миллиард доллар жалб этилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўмонда космик марказ қурилади

1149 14:30 02.10.2022

«Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони» рўйхати эълон қилинди

71122 12:30 19.10.2021

Ўмонда “Яшил масжид” лойиҳаси амалга ошириляпти 

1103 18:35 16.10.2021

Ўмон: жума намозига фақат эмланганлар бориши мумкин

1285 13:02 23.09.2021

Саудия Арабистони ва Ўмон ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди

1565 15:55 12.07.2021

Ўмон аҳолиси ҳайитни локдаунда ўтказади

1402 08:15 09.07.2021
« Орқага