Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Наср

“Ўлган одам ҳам риёкор бўладими?”

3671

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу:
- Бир кимса тириклигида ҳам ва вафотидан сўнг ҳам риёкор бўлади, деб айтди. 
У кишидан: 
- Бу қандай бўлади?, дея сўралди.
Шунда у киши:
- Вафотидан сўнг жанозасида одамлар кўп бўлишини яхши кўради, деб жавоб берди.

"Равзатул-ахяр"дан.

Наузу биллаҳил азим. 
Аллоҳ таолонинг ҳақ расули бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам жанозада кўп мусулмон қатнашиши сабабли гуноҳлари кечирилишини айтганлар. 
Аммо "фалончининг жанозасида одам кўўп бўлдия, қойил", дейилишини яхши кўриш ҳам риёнинг бир тури бўлар экан. 

Эҳтиёт бўлайлик. 

Абу Иззатуллоҳ

 *******
Риёкорликнинг уч шакли

Ҳазрати Мавлоно Муфтий Абдуррауф Суккарҳвий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
"Уламои киромлар риёкорликнинг уч шаклини жудаям гўзал тарзда баён қилганлар:
Биринчи шакли шуки, "одамлар учун бирор ибодатни қилишлик". Бу ҳам риёкорликдир.

Иккинчи шакли шуки, "одамлар сабабидан бирор солиҳ амални тарк қилишлик". Бу ҳам риёкорликдир.

Учинчи шакли шуки, "одамлар сабабидан бирор солиҳ амални беркитишлик". Бу ҳам риёкорликдир. (Яъни, таълим ва тарғиб қилмаслик ёки амални одамлар учун махфий тутишлик. Ваҳоланки, амал ҳам Аллоҳ учун махфий тутилиши лозим)".

"Ислааҳий байаанаат" китобидан  Абдулқайюм Комил таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Риё ва ширкдан сақланайлик

1679 10:55 11.05.2022

Рамазоннинг бошқа ойлардан фарқи 

1300 16:10 04.04.2022

Ихлос ва риё...

1454 19:00 22.03.2021

Риёдан қочишга, ихлосга чорловчи насиҳатларга ҳар доим эҳтиёжимиз бор

3169 19:00 06.02.2021

Риё учун амал тарк этиладими?

3722 09:00 21.02.2020

Озодлик, хатми Қуръон ва... риё

3761 16:20 07.02.2020
« Орқага