Туркия давлатида 2021-2022 ўқув йилида 8695 нафар ўғил ва қиз болалар Қуръони тўлиқ ёд олишган. Ва улар Туркиянинг дин ишлари бўлимидан Қуръони ёддан билишларини тасдиқловчи сертификатга эга бўлишди.
Ўтган ўқув йилида республика бўйлаб жами 73 000 талаба Қуръон курсларини тамомлаган. Туркиядаги 90 000 га яқин масжидларда, мактаблардан ташқари талабалар ва бошқалар учун Қуръон ҳифзи, тафсир ҳамда Қуръон илми бўйича Қуръон курслари ташкил этилади.