Афғонистоннинг 8am.аf интернет нашри “Толибон” ҳаракати томонидан тузилган ҳукумат вазирларининг маошлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.
Маълум бўлишича, энг юқори маошни ҳукумат бошлиғи Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд олади – тахминан 2000 доллар (198 минг афғони).
Икки нафар бош вазир ўринбосарларининг ҳар бири 183 минг афғонидан (1900 доллар), Олий суд раиси 167 750 афғони (1750 доллар), вазирлар 137 250 афғони (1430 доллар) олади. Разведка бошлиғининг маоши вазирларники билан бир хил маош (бу лавозимни Абдулҳақ Восик эгаллаб турибди).
Ҳукумат маъмурияти раҳбарининг маоши 122 минг афғонини (1270 доллар) ташкил қилади. Вилоят волийлари 91,5 минг афғони (953 доллар) олади. Кобул ҳокимининг маоши эса кўпроқ – 106 750 афғони (1100 доллар).
Таққослаш учун: Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғанининг ойлик маоши 960 минг афғони эди, ўша пайтда бу 13,4 минг долларга тенг бўлган.