Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Толибон» бола ўғирлаганларни қатл этди. Улар орасида ўзбекистонлик аёл борлиги иддао қилинмоқда

7953

«Толибон» ҳаракати хавфсизлик хизмати Мозори Шарифда бола ўғирловчилар тўдаси тугатилгани ва тўрт нафар вояга етмаган бола озод қилинганини эълон қилди, деб хабар беради Aamaj News.

«Толибон» бу махсус операцияни душанба куни кечаси ўтказган. Уларнинг сўзларига кўра, одам ўғирлаш тўдасида тўрт афғон эркак ва бир ўзбек аёл бўлган. Уларнинг ҳаммаси ўлдирилган.
Бироқ Sputnik Афганистан телеграм канали Афғонистоннинг Aamaj News янгиликлар агентлиги хабарига таяниб, аёлни Ўзбекистон фуқароси деб ёзган.

Azon.uz таҳририяти мазкур масалага аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар вазирлигига қўнғироқ қилди. Вазирлик матбуот хизмати бундай маълумот мавжуд эмаслиги, аниқлаштириб ТИВ сайтида маълум қилишларини айтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» раҳбари судсиз жазолашни тақиқлади

2000 17:35 22.06.2023

Эрон ва Толибон муносабатлари: қўшнилар келиша оладими?

2592 21:32 02.06.2023

Исломобод терроризмга қарши курашда «Толибон» билан ҳамкорликни кучайтириш тарафдори

1346 22:21 07.05.2023

«Толибон» делегацияси Тожикистонга илк бор ташриф буюрди  

2649 20:40 25.03.2023

«Толибон» қаердан пул оляпти?

7725 21:20 07.03.2023

АҚШ суди Афғонистон фойдасига ҳукм чиқарди

3263 09:58 22.02.2023
« Орқага