Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тиловат йўналишида ғолиблар аниқланди

1267

Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони карим мусобақаси – 1442» танловига саралаш жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

Супер финал баҳсларига тобора яқин қолмоқда. Мусобақалар ҳам ҳаяжонли дақиқаларга, юракларни жунбушга келтирувчи қироатларга бой тарзда бўлиб ўтяпти. Ўн иштирокчи орасидан аввалги уч ўрин эгалари аниқланди. Биринчи ўринни олган қори Рамазон ойида бўладиган якуний финал босқичига йўл олди. 

“Тиловат” йўналиши  бўйича саралаш босқичи 13-ҳафта ғолиблари:

1-ўрин  Муҳаммад Раимжонов– 241 балл 
2-ўрин Абдулходий Сиддиқов – 214.75 балл
3-ўрин  Зикруллоҳ Тавобов – 205.5 балл

Биринчи ўрин соҳиби “Ҳидоя” тўплами, Қуръони карим ва Рамазон ойида бўладиган суперфиналга йўлланмани қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўрин эгалари Қуръони карим билан тақдирланишди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа шартларига киритилган янги тартибга биноан мураттаб қориларимиз ҳифз йўналишида ҳафта давомида @azonquronbot  телеграм манзилида рўйхатдан ўтишлари мумкин. Ҳафта давомида ҳифз йўналишида рўйхатдан ўтган қорилар билан чоршанба куни суҳбат жараёнлари бўлиб ўтади ва иштирокчилар аниқланади. Мураттаб қориларни Қуръон мусобақасига чорлаб қоламиз. Исталган вақтда ариза тўлдириб, иштирокчига айланишингиз мумкин.Тиловат йўналиши иштирокчилари эса ҳар душанба куни соат 8:00 дан 13:00 гача рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Қуръон мусобақасига доир барча янгиликларини ҳар куни AzonTVнинг барча ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатиб боринг.
Telegram | Instagram | YouTube

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги таржимаси Малайзияда чоп этилади

1284 15:40 08.07.2023

Президентнинг муносабати нимани англатади?

4015 12:05 06.07.2023

Туркия ташқи ишлар вазири Швецияда Мусҳафнинг ёқиб юборилишини қоралади

1245 16:52 29.06.2023

Швеция полицияси масжид ёнида Қуръонга қарши намойишга рухсат берди

1852 11:30 29.06.2023

Грецияда Қуръонни йиртган франциялик ҳибсга олинган

2728 19:15 17.06.2023

Беларусда Қуръон маъноларининг таржимаси янгича талқинда нашр этилди

1481 15:19 16.06.2023
« Орқага